Игуаин кеча жамоадошларига хайрлашув базмини ушютириб берган

Mirjalol Normatov
18 янв 2019, 18:15
"Милан" ҳужумчиси Гонсало Игуаин жамоасини тарк этиши арафасида.

"Football Italia" хабарига кўра, кеча футболчи жамодошларига хайрлашув базмини ташкиллаштириб берган.

Аргентиналик футболчи ижара асосида "Челси"га ўтади. Трансфер бугун эълон қилиниши борасида маълумотлар бор.

Бу мавсумда Игуаин "Милан" таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia