

"Жамоага янги бош мураббий тайинланди. Бахтиёр Ашурматов енг шимариб ишга киришди. Бу мураббий анча йиллардан буён олий лигада ишлаб келмоқда. Барча йигитлар яхши кайфиятда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа янгитдан шакллантирилмоқда. Насиб қилса чемпионатни ижобий натижалар билан бошламоқчимиз. Тошкентдаги йиғин давомида таркибимизга 5-6 нафар янги футболчи келиши кутилмоқда. Сўнгги йилларда "Андижон" мунтазам равишда олий лигада қолиш учун курашди, бу йил насиб қилса мана шу ёмон анъанага чек қўймоқчимиз. Имкон қадар юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айланмоқчимиз", - дейди Иброҳим Отахонов.




