UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  6 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  0 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди" Янгиликлар

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"

Суперлиганинг 20-турида бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Аксарият учрашувларда кураш майдон ичида ёки ташқарисида бўляпти. Мухлислар жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаётган бўлса, футболчилар ўз ўйинлари билан бунга жавоб беришга ҳаракат қиляпти. "Бобур Арена" мезбонлик қиладиган "Андижон" - "Пахтакор" тўқнашуви ҳам юқоридаги каби ўтиши кутилмоқда. Бу ўйиндан олдин "бургутлар"нинг собиқ футболчиси Иброҳим Отахоновга юзландик. 

- "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Фикримча, "Андижон" 2 та мағлубиятдан сўнг хулоса чиқаради. Жамоа мухлислари олдида "Пахтакор"дан очко олишга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Тахминим бугун дуранг қайд этилса керак. "Андижон"га кейинги ўйин ҳам осон бўлмаслиги аниқ, чунки Самарқандда "Динамо" билан баҳс кутиб турибди. 

- Максим Шацких жамоаси қандай таассурот қолдиряпти? Янги келган футболчиларчи?

- Янги мураббий қўл остида ҳозирча ўз ўйинини топа олмаяпти, янги футболчилар келгани жамоа зўр ўйнашини билдирмайди. Уларга ҳам мослашиши учун вақт керак бўлади. 

- ОЧЛ қуръасидан келиб чиқсак, "Андижон"га қандай рақиблар рўбарў келди?

- "Андижон" учун ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Адашмасам, жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Имкон қадар уйдаги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиб ғалаба қозонишлари керак. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика