Ибрагимович “Женоа”га қарши баҳсда қатнашадими?

Eldor Akmurzayev
15 дек 2020, 19:40
Италия чемпионати 12-турида жадвалда пешқадамлик қилаётган “Милан” 16 декабрь куни сафарда “Женоа” билан баҳс олиб боради.

Football Italia манбасига кўра, швед мазкур баҳсни ўтказиб юборади. У бугун индивидуал тарзда машқ ўтказган. Златан мушакларидан олган жароҳати туфайли 3 ҳафта лазаретда даволанганди. 

Шунингдек, генуяликларга қарши баҳсда “россонерилар”га ҳимоячи Симон Кьяер ҳам ёрдам беролмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia