Ибрагимович: "Интер" биринчи бўлимда 2-ўриндаги жамоага ўхшамади"
10 фев 2020 12:51
Янгиликлар
Ибрагимович: "Интер" биринчи бўлимда 2-ўриндаги жамоага ўхшамади"
Златан дербида битта гол урди ҳамда битта голли пас берди.
|
Интер М Марсело Брозович - 51', Матиас Весино - 54', Стефан де Врей - 70', Ромелу Лукаку - 90' |
Серия А . 23-тур 10/02/2020, 00:45 2
:
4
Тугади
|
Милан Анте Ребич - 40', Златан Ибрагимович - 45' |
Стадион: Giuseppe Meazza, 75817 томошабин
Бош ҳакам: Fabio Maresca
"Нима бўлганини тушунтириш қийин. Танаффусда ўзимизга дастлабки 15 дақиқа ҳал қилувчи бўлишини айтгандик ва айнан ўша вақт ичида иккита гол ўтказиб юбордик. "Милан" ишонишдан, прессинг қилишдан ва ўйнашдан тўхтади. Танаффусдан кейин бизнинг ўйинимиз "қулади". Ўйлашимча, ҳаммаси тажрибага боғлиқ. Чунки, 2:0 ҳисобида олдинда бораётганингда ўйинни назорат қилишни билиш керак.
"Милан" биринчи бўлимни деярли идеал ўтказди. "Интер"дан кўпроғини кутгандим, улар биринчи бўлимда 2-поғонада бораётган жамоага ўхшашмади. Улар танаффусдан сўнг ўзларини кўрсатишди", - дея Ибрагимовичнинг сўзларини келтирди "Sky Sport Italia".

Златан жорий мавсум "Милан" таркибида 6та ўйинда иштирок этди ва 3та гол уриб, битта голли пас берди.
"Ювентус"нинг "Верона"дан учраган мағлубияти (1:2)дан фойдаланиб қолган "Интер" 54 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Кекса синьоралар"да ҳам шунча очко бор, лекин тўплар нисбатига кўра миланликлар олдинда. "Лацио" эса 53 очко билан учинчи ўринда. "Милан" эса 32 очко билан 10-поғонада бормоқда.
Италия чемпионати турнир жадвали >>>>> А Серия
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар