

- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Анчадан бери мухлисларимиз олдида ғалабага эриша олмаётгандик. Бугун 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб, учта гол уришга эришдик. Йигитлар 120 дақиқа ҳаракат қилишди. Илгарилари кубок уйинида унча кўп мухлис кирмасди. Футболчиларда ҳам “настрой” у қадар юқори бўлмасди. Бу йил футболга булган қизиқиш ортмоқда. Жудаям чиройли баҳс бўлди деб ўйлайман. Охиригача ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик,-дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ҳамиджон Актамов.
Неманья Йованович: -Ўйин кутилгандек қийин, катта босим остида кечди. Беллашув аввалида тезда иккита гол утказсакда, ўзимизга келиб олдик. Бугун ғалабани кўпроқ истаган жамоага омад кулиб боқди, деб ҳисоблайман.




