

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ҳамиджон Актамов тез орада "Бухоро" бош директори лавозимига тайинланмоқда. Тез орада расмий хабар берилиши кутилмоқда. "Бухоро" бош директори сифатида Шавкат Саломов ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Актамов 2022 йил охирида "Сурхон" менежери лавозимидан кетганидан сўнг футболда умуман ишламаган эди.



