UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  123 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3

Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"да молиявий муаммолар бор, футболчилар 4 ойдан буён маош олишмаяпти" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"да молиявий муаммолар бор, футболчилар 4 ойдан буён маош олишмаяпти"

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- «Бунёдкор» жамоасини бугун ғалаба билан табриклайман! Яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда қолаётган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. Умумий маънода, ҳисоб ўйинга мос.

- Жамоага нима етишмаяпти ёки молиявий муаммолар борми? 
- Жамоада молиявий муаммолар бор. Шу вақтгача индамагандим, мана тўртинчи ойга қараб кетяпти, футболчилар маош олгани йўқ. Қачонгача раҳмат учун ўйнайди? Уларни ҳам оиласи бор, ишлаяптими, маошини олишлари керак. Йил бошида ҳомий бўлиши керак бўлган ташкилотлар, бугун ҳомийлик қила олмаслигини айтиб хат беряпти. Дардим ичимда, нима дейишга ҳайронман. Жамоада ички муҳит яхши, шунчаки, йигитларни руҳлантира олмаяпман.


- Демак, бугунги ўйин учун мукофот пули йўқмиди? 

- Йўқ эди, ҳеч қандай мукофот пули.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика