UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  29 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью Янгиликлар

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью

Яқинда сайтимизда ўз вақтида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон" клубларида тўп тепган ҳужумчи Отабек Ҳайдаровнинг ҳакамлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ айни пайтда ушбу футболчи Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида тўп тепмоқда. Хўш нима учун футболчи қарорини ўзгартирди? Шу ва бошқа бир нечта саволлар билан Отабек Ҳайдаровга юзландик. 


- Ўтган мавсумда "Турон" сафида ўйнаб жамоа билан Про лигага йўлланма олдингиз. Бироқ июнь ойида ҳакамликни бошлаганингиз ҳақида хабарлар чиқди.  Ростдан ҳам катта футболни якунлаб ҳакамликка ўтганмидингиз? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум якунларига кўра "Турон" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. Шундан сўнг Малдив чемпионати вакилидан таклиф бўлгани учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Бунинг айрим сабаблари бор. Декабрь ойида Малдивга етиб бордим. 3 ой яхши ўйнаб юрдим. Кейин эса жароҳатлар кўпайиб кетди. Шундан сўнг фаолиятимни тугатиш мақсадида уйга қайтдим. Ҳакамликка ўтганим рост. 

- Қарорингизни ўзгариши нима билан боғлиқ? Ҳакамлик қийин, энг кўп танқидлар, эътирозлар остида қоладиган соҳа ҳисобланади...

- Ростдан ҳам ҳакамликка ўтдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин билдимки жуда оғир касб экан. Ҳамма футболчилар, мураббийлар айниқса мухлислар нафрат кўзи билан қарашни бошлашди. Бу ҳолат менга тўғри келмаслигини тушуниб етдим. Ҳакамлик соҳасида ишлаётган ҳаммага сабр-тоқат тиладим. 

- Эшитишимизга қараганда айни пайтда катта футболга қайтгансиз ва Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида ўйнаяпсиз...

- Ушбу клубда олдин ҳам тўп тепганман. Менга бегона эмас. Биринчи маротаба ўйнаётганим йўқ. Худога шукур ҳозирда ҳаммаси яхши. 

- "Турон" жамоасининг бу йил Суперлигадаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- "Турон" жорий мавсумда биринчи маротаба Суперлигада қатнашмоқда. Фикримча омад етишмаяпти. Боиси ҳар бир учрашувда жуда яхши ўйнашмоқда. "Турон", "Қўқон-1912" иштирокидаги ҳамма ўйинларни кўриб бораман. Ғалабалар ҳам бўлади. Уларга омад ва зафарлар тилайман. 

- Фарғонадаги барча жамоада ўйнагансиз. "Нефтчи" Про лигада, "Қўқон-1912" ва "Турон" пастки ўринларда юрибди. Барибир ҳамма натижага қараб баҳо беради. Сизнингча Фарғонада футбол пасайганми?

- Йўқ, пасайган дея олмайман. "Нефтчи"нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда улар жиддий кураш олиб бормоқда. Худо хоҳласа жорий йилда элитага қайта олишади. "Турон" ва "Қўқон-1912"га юқорида айтганимдек омад етишмаяпти. Яйпандаги футболга бўлган эътиборни кўриб одамни ҳаваси келади. Бу клублар ўз сўзларини айтишларига ишочим комил. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика