Гвардиола: "Мен ўйиндан мамнунман, аммо биз ҳозирча фақатгина йўлнинг ярмидамиз"

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2021, 08:59
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ПСЖга қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ўйинни яхши бошладик, аммо гол ўтказиб юборгандан сўнг босим ҳис қилдик. Кўпчилик учун бу ЕЧЛдаги биринчи ярим финал эди ва йигитлар имкон қадар яхши ўйнашни исташди. 

Биринчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқаси ёмон ўтмади. Танаффусдан кейин эса биз "порладик". Сафарда иккита тўп киритдик. 6 кундан сўнг қийин ўйин бизни кутмоқда. 

Мбаппе, Неймар ва Ди Мария каби футболчиларга қарши ўйнаш қийин. Биз иккита гол урдик ва яна бу ишни қила оламиз. Мен ўйиндан мамнунман, аммо биз ҳозирча фақатгина йўлнинг ярмидамиз. Бизни яна 90 дақиқа кутмоқда. ПСЖ яхши жамоа ва уларга қарши ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA