

"Лестер"га қарши АПЛ 19-тур доирасидаги ўйин испаниялик мутахассис учун "шаҳарликлар" бош мураббийи сифатидаги 500-си бўлди.
Жамоа Гвардиола қўл остида 355та ғалабага эришди, улардан 233таси АПЛ доирасида. "Сити" у билан 1213та гол урди ва ўз дарвозасидан 429та тўп олиб чиқди.
"Манчестер Сити" жорий мавсум Англия чемпионатида 31 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда. Жамоа 4 январь куни "Вест Хэм" билан баҳс олиб боради.



