

“Биз чемпион бўлишимиз учун яна 10 та учрашувда ғалаба қозонишимиз лозим. Биз имкон қадар кўпроқ очко жамғаришга уринамиз. “Саутгемптон”, “Вест Хэм”, “Борнмут” сингари жамоалар бизга қарши 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланишади шу боис ҳужум ва яна ҳужум қилишимиз лозим бўлади.
Гап сиз қанча гол уришизда эмас, балки қанча вазиятларни яратиш ҳамда дарвозабонимиз нечта сейв қилишида. Ҳисоб 2:1 га ўзгарган вақтда футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва якунда мақсадимизга эришдик”, дейди Гвардиола.



