Гвардиола - ЕЧЛ ва "Тоттенхэм" ҳақида
08 апр 2019 20:59
Янгиликлар
Гвардиола - ЕЧЛ ва "Тоттенхэм" ҳақида
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барча 8 жамоа ЕЧЛ бош соврини учун даъвогар. Биз бир-биримизни яхши биламиз.
Стадион ҳали ҳам мухлислар назарида. Майдонда бўладиган ишларни эса олдиндан айта олмайман.
Биз ҳар доим ўзимизга ўзимиз ким билан ўйнашимиз борасида ҳисобот берамиз ва шу орқали руҳий тайёрланамиз. Агарда жамоа сифатида ривожланишни истасак, бу борада кўпроқ ишлаш керак.
"Тоттенхэм"га қарши ҳар ўйинда рақиб агрессивроқ ўйнайди. Бу олдин ҳам шундай эди, кейин ҳам шу тарзда сақланиб қолади.
Балки улар фақатгина бизгақарши юқори босим билан ўйнар. Аммо биз барчасига тайёр бўлишимиз керак", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар