Гвардиола Агуэро ҳақида: "У юрагимдаги клубга ўтмоқда ва барча даврларнинг энг яхши футболчиси билан ўйнайди"

Alisher
24 май 2021, 10:56
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "шаҳарликлар" форварди Серхио Агуэронинг эркин агент мақомида "Барселона"га ўтишга яқин эканлигини айтди.

"Менимча, сизга сирни очаман. У юрагимдаги клубга ўтишга яқин - "Барселона".

У барча даврларнинг энг яхши футболчиси бўлмиш Лионель Месси билан ўйнайди. Аминманки, унга бу ёқади. "Барселона" у билан кучли бўлади", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола Каталония клубини 2008-2012 йиллар давомида бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC