Гризманн Франция термасининг рекордини янгилади

28 мар 2021, 21:50
Франция терма жамоаси 2022 йилги мундиал саралаш босқичи доирасида Қозоғистонда меҳмон бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Барселона" футболчиси Антуан Гризманн мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб, 59 дақиқа майдонда ҳаракатланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, у "учранглилар"нинг қаторасига 45-ўйинида ҳам майдонга тушди ва бу борадаги рекордни янгилади. Гризманнга қадар мазкур рекорд Патрик Виейрага тегишли эди (44 ўйин).

ЖЧ саралаши. Франция Қозоғистон майдонида ғалабага эришди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports