UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ғолиб Ғайбуллаев: “Навбаҳор” – Ўзбекистонда бизга рақобатбардош жамоа. Уларни ўрганиб чиққандик” Янгиликлар

Ғолиб Ғайбуллаев: “Навбаҳор” – Ўзбекистонда бизга рақобатбардош жамоа. Уларни ўрганиб чиққандик”

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Ғолиб Ғайбуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Финал ҳақида

Ўйин қийин ўтишини билгандик. “Навбаҳор” жамоаси ҳам кучли. Кўриб турибсиз, бизга рақобатбардош бўлиб турибди. Суперлигада чемпионлик учун улар билан курашмоқдамиз. Уларни ўрганиб чиққандик. Шунга муносиб тайёргарлик кўргандик. Қийин бўлди, омад биз томонга кулиб боқди ва ғалаба қозондик.

- “Навбаҳор” ҳужум чизиғида тажрибали футболчилар ўйнайди. Аммо уларга бугун деярли имконият берилмади. Сизга кимнидир индивидуал тарзда қўриқлаш юкланганмиди?

- Йўқ, ҳеч кимни индивидуал тарзда қўриқалаш вазифаси топширилмаганди. Лекин, ҳамма ўйинчиларни ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз кўрсатмаларни беришганди. Шунга яраша тайёрландик.

- 2-тайм охирларида Ҳусниддин Алиқулов марказий ҳужумчига айланди. Ўша пайтда орқа чизиқда ўйнаш сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Йўқ, бу нарса режаларимизда бор эди. Шундай керакли вазиятда Ҳусниддин олдинга, Умар ака эса орқага ўтади. Ўйланган режамиз бор, шунга қараб ҳаракат қилдик.

- Чемпионат финишига 3 тур қолди. “Насаф” ўз тарихида илк титулни қўлга кирита оладими?

- Худо хоҳласа, қўлдан келганча бунга интиламиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика