UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  0 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида Янгиликлар

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 2021 йил бошида дарвоза чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун "Машъал"дан Раҳимжон Давронови таклиф қилганди.

Бироқ дарвозабон бу йил умуман майдонга тушгани йўқ. "Навбаҳор" дарвозасини мавсум давомида Ўткир Юсупов қўриқлади. Захирада қолиб кетган Раҳимжон Давроновнинг кейинги режалари қандай? "Навбаҳор"дан қандай хулосалар билан кетмоқда? Бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал", кейинчалик "Бухоро"да ҳам асосий дарвозабон ролини бажаргансиз. "Навбаҳор"да эса биринчи рақамли посбон Ўткир Юсупов ҳисобланарди. Шундай экан мавсум бошида ўтаётганингизда бу борада иккиланиш фикри юзага келмаганмиди?

- Ассалому алейкум. Мавсум бошида ўзимда яхши вариант бўлган эди. Трансфер ҳуқуқим "Машъал"га тегишли бўлгани учун эътироз билдирмаганман. Клубга фойдам тегсин, деган мақсадда "Навбаҳор" таклифига розилик билдирдим. 

- Мавсум давомида захира ўриндиғига "михланиш"ни қандай қабул қилдингиз? Шундай футболчилар бўлади маош ва мукофот пулларини олиб захирада ўтираверади, ортиқча ўзига олмайди...

- Тўғрисини айтсам захирада ўтириш мен учун эмас. Ишонасизми шундай паллалар бўлдики, олган пулларим ҳам ёқмасди. Майдонга чиқиб тўп тепгим келарди. Пулсиз ўйнашга ҳам тайёр эдим, дея оламан. 

- Мавсумни жамоа Нўъмон Ҳасанов билан бошлади. Кейинчалик Виктор Жалилов келди. Балки аввалги мураббий қолганида бироз бўлса ҳам имконият берармиди, деган ҳаёл келмадими?

- Нўъмон Ҳасанов жуда яхши мураббий. Биринчи турдан кейиноқ олиб ташлаш фақат "Навбаҳор"да юз берса керак. Менимча Виктор Жалиловнинг ёшлари ўтиб қолди. Бундай ёшда уйда кўк чой ичиб дам олиб ўтириши керак. 

-  Бир йиллик захирада қолиш нима берди? Қандай хулосалар чиқарилди?

- Ўзим учун катта дарс олдим. Бундай ҳолат юз берганидан қайсидир маънода хурсандман. Сабр қилишни ўргандим. Ҳозирча режаларим аниқ эмас. Насиб қилса, вақт кўрсатади. Ўйнайдиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. 

- "Машъал" Суперлигадан тушиб кетганига қандай муносабатда бўлдингиз?

- Очиғи ҳафа ҳам бўлдим. "Машъал" ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа. Ўйлайманки, Про лигада ўз сўзини айтади ва Суперлигага қайтади. 

- Айни пайтда футболимизда танаффус. Демак барчасини ўйлаб олиш вақти...

- Эндиликда ҳаммасини бошқатдан бошлаш ниятидаман. Бунга ақлим ва кучим етади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика