

"Мавсум бошидан "Ливерпуль"ни чемпионлик учун даъвогар деб ҳисобламаганман, бироқ улар яхши харидлар амалга оширишди ва Коутиньони сақлаб қолишди.
Бироқ АПЛда ғолиб бўлиш учун савияли дарвозабон керак ва ҳаммага қизиқ, "Ливерпуль"да шунақаси борми? Бу менинг ягона саволим эди, аммо уларнинг трансфер ойнасидаги ишидан сўнг фикримни бироз ўзгартирдим. Улар соврин учун курашишади" - дейди Гиггз.



