UZ

Сўнгги янгиликлар

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  14 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  15 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  24 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Германия терма жамоасининг энг яхши мураббийлари Янгиликлар

Германия терма жамоасининг энг яхши мураббийлари

Футбол бўйича Германия терма жамоаси тарихида нечта мураббий бўлгани, биласизми?

 Тўққиз! Йоахим Лёв терманинг 10-устози ҳисобланади. Эҳтимол, бунга "бундесманшафт"нинг ўзгармас барқарорлиги сабабдир. Келинг, ҳозир шу мутахассислар орасидан энг яхши бешликни ажратиб оламиз.

5-ўрин: Юрген Клинсманн

Ишлаган муддати: 26.07.2004 – 08.07.2006. 

Натижалар: 34 ғалаба, 20 дуранг, 6 мағлубият. 

Ютуқ: 2006 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали. 

Юрген Клинсманн – ушбу рўйхатдаги Германия миллий жамоаси билан жаҳон ёки қитьа миқёсида титулларни қўлга киритмаган ягона мутахассис. Ҳа, у терма жамоада атиги 2 йил ишлади. Уни рейтингга киритиш учун Зепп Хербергер (ЖЧ-1954, олтин) ҳамда Юпп Дервал (Евро-1980, олтин) сингари мутахассислар қурбон қилинди. Нима учун? Шунчаки, XXI аср бошида немис футболида юзага келган инқироз туфайли ҳеч ким миллий жамоада ишлашни истамади. Юрген эса дарҳол ишга киришди ва танқидчиларнинг фикрларини йўққа чиқаргани ҳолда Германиядаги мундиалда немисларга "бронза" келтирди. Кейинчалик Йоахим Лёв жамоаси эришган ютуқлар ҳам Клинсманн бошлаган ишнинг бевосита натижасидир. 

4-ўрин: Берти Фогтс

Ишлаган муддати: 29.08.1990 – 05.09.1998. 

Натижалар: 66 ғалаба, 24 дуранг, 12 мағлубият. 

Ютуқлар: Евро-1996 чемпиони, Евро-1992 вице-чемпиони. 

Фогтс, ЖЧ-1990 чемпионларини қабул қилиб олди. Тўғри, 8 йилда 2 та медаль "бундестим" учун қониқарсиз натижа ҳисобланиши мумкин. Аммо Фогтс бошқаруви остида ўйналган матчлар сонига нисбатан ғалабаларнинг фоиздаги улуши қолган мутахассисларнинг натижасига нисбатан яхшироқ (64,7 %). Бундан ташқари, Германия футболидаги чинакам инқироз айнан Берти Фогтс давридан кейин бошланди.

3-ўрин: Франц Беккенбауэр

Ишлаган муддати: 12.09.1984 – 08.07.1990. 

Натижалар: 66 ғалаба, 34 дуранг, 12 мағлубият. 

Натижалар: ЖЧ-1990 чемпиони, ЖЧ-1986 вице-чемпиони, Евро-1988 "бронза". 

Немис футболи афсонаси мураббийлик лицензиясига эга бўлмаган ва шу туфайли ГФР миллий жамоасининг техник директори сифатида иш бошлаган. Аниқроғи, бу лавозим унинг учун махсус очилганди. "Кайзер Франц" мураббийлик курсларига боришдан бош тортади, чунки у ерда ўзи учун янги ҳеч қандай билим ололмаслигига амин эди. Ҳаёт кейинчалик Франц ҳақлигини исботлади – термани 2 бор ЖЧ финалига олиб чиқди ва уларнинг бирида зафар қучди. Шундан кейин Беккенбауэр миллий жамоадан чемпион сифатида кетди.

2-ўрин: Йоахим Лёв

Ишлаган муддати: 16.08.2006 – ... 

Натижалар: 117 ғалаба, 35 дуранг, 30 мағлубият. 

Ютуқлар: ЖЧ-2014 чемпиони, Евро-2008 вице-чемпиони, 2012 ва 2016 йилларда ўтказилган Европа чемпионатларининг бронза медали соҳиби.

Юқорида Юрген Клинсманн немис футболини инқироздан олиб чиқиш йўлида катта қадам ташлагани тўғрисида гапирдик. Йоахим Лёв эса олмонларни яна жаҳон футболининг триумфига қайтарди. У аллақачон Германия терма жамоаси бошқарувида ўтказилган ўйинлар (182) ҳамда ғалабалар (117) сони бўйича рекорд ўрнатишга улгурди. Лёвни биринчи поғонага қўйиш учун унинг музейида фақат Европа чемпионатининг олтин медали йўқлиги халал берди. Аммо қитьа биринчилигини ютиш учун Йоахимда имконият сақланиб қолмоқда.

1-ўрин: Хельмут Шён

Ишлаган муддати: 04.11.1964 – 21.06.1978. 

Натижалар: 87 ғалаба, 31 дуранг, 21 мағлубият. 

Ютуқлар: ЖЧ-1974 чемпиони, Евро-1972 чемпиони, ЖЧ-1966 вице-чемпиони, Евро-1976 вице-чемпиони ва 1970 йилги мундиалнинг бронза медали соҳиби. 

Хельмут Шённинг натижалари шунчаки ажойиб. "Бундестим" унинг бошқаруви остида 6 йирик турнирда иштирок этган (немислар Евро-1968 мусобақасига чиқа олишмаган). Натижа: 2 "олтин", 2 "кумуш" ва "бронза". Германияда уни "Буюк Гельмут" лақаби билан аташади ва немис футболи тарихидаги энг кучли мураббий сифатида эътироф қилишади.

Еврофутболнинг ортда қолган мавсуми кўрсатиб бердики, олмон юртида мураббийларнинг янги авлоди етишиб чиқяпти. "Бавария" Чемпионлар Лигасида немис футболининг бугунги кучини намойиш қилди. Германия яқин Евро ва жаҳон чемпионатлари учун тузилган фаворитлар рўйхатининг аввалида эътироф қилиняпти. Амалда қандай бўлишини эса вақт кўрсатади.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика