Гарет Бэйл профессионал гольф турнирининг биринчи кунидан сўнг 18-ўринда турибди

Administrator
4 фев 2023, 01:21
Собиқ футболчи янги спорт турида ҳам ўзини ёмон кўрсатмаяпти.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Гарет Бэйл профессионал гольф турнирида дебют қилди. Собиқ футболчи АҚШда ўтказилаётган AT&T Pebble Beach Pro-Am турнирида қатнашмоқда.

Бэйл ушбу масобақада америкалик профессионал гольфчи Жозеф Брамлетт билан бирга жуфтликда ҳаракат қилмоқда. Мусобақанинг биринчи кунидан сўнг Бэйл ва унинг шериги 18-ўринни эгаллаб туришибди. 

Уэльслик спортчи гольф тўпини сўнгги нуқтага туширишга умумий ҳисобда 65 та зарба сарфлади. 

Маълумот учун, ушбу мусобақада профессионал спортчилардан ташқари 156 нафар ҳаваскор қатнашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Reuters

Сўнгги янгиликлар

Барча ›