UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  1 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  14 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  51

Ғалаба олинур, берилмас! Янгиликлар

Ғалаба олинур, берилмас!

Жамоаларимизни танқид қилмоқчи эмасман. Танқиддан осони ҳам йўқ. Лекин талаб қилишга ҳаққимиз борми-йўқми?
Боримиз шу!, дейдиган вақтлар ўтиб кетди. Бунга ишончим комил. Лекин қачонгача мураббийларнинг қандайдир ғоялари-ю экспериментал чизмаларига қараб кун ўтказамиз. Қачонгача Владимир Вайс ўйинчилар ҳимоячиларимизни ёш болалардек бирин-кетин алданиб ўтиришларини индамай кузатиб ўтирамиз? Наҳот бизда худди шундай дриблинглар ишлатадиган, ўйин тақдирини ҳал қилишгада қодир юксак технарлар чиқмайди? Чиқади, жуда чиқади! Фақат, ишлаш керак, меҳнат қилиш керак, машаққатдан чўчимаслик керак! Майли майдондаги ўн ўйинчи мураббийнинг чизган чизиғидан чиқмасин, сен ҳимояда, сен ўртада, деганини қилиб юрсин. Ақалли битта ўйинчимиз рақибнинг бутун ҳимоясини ағдар-тўнтар қилиб ташласин. Тўпни нозик сезиш, дриблингларни янада тезроқ, самаралироқ чиқаришни машқ қилиш шунчалар қийинми?

Роналдуни Роналду қилган нарса нима? Ҳа, ўлманг, кунига 7-8 соатлаб қилинган машғулотлар эмасми? Кейинчалик жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлаб, мутахассис даражасигача чиқмадими? Ёки, спринтерликни ривожлантириш учун Усейн Болтдан мастер-класслар олгач, майдонда мингга қўйишни бошлади.

Узоққа бормайлик, ўзимизда ҳам ана шундай ўйинчилар бўлган. Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқовлар... Уларнинг даври бошқа, деб ўйлардим. Аммо ўша даврларда ҳам футболни ўн бир киши ўйнаган. Ўйинчилар қаршисидаги рақибларни санамай алдаб чиқаверган. Биродар Абдураимовнинг майдондаги ҳаракатлари санъат даражасигача чиққанини кўп ўқиганмиз. Собиқ Иттифоқнинг кўзга кўринган ҳимоячилар Биродар Абдураимовга қарши ўйнаш жуда қийин бўлганини хотирлашган. Ёки Бахтиёр Ихтиёровнинг Мен Мессини "Пахтакор"да 60-йилларда кўрганман, деганида Тўлаган Исоқовни назарда тутганини кўпчилик билмаса керак.

Буларнинг ҳаммаси машқ, тинимсиз меҳнат ортидан эмасми? Ўзимизникилар ҳам эплаган эканку, нега ҳозирги авлод вакиллари бунинг уддасидан чиқа олмайди!?
Агар ана шундай ўйинчи чиқса, мухлислар, бутун Ўзбекистон ўша ўйинчини бошига кўтариб юради, бунга шубҳам йўқ. Тарихда қолади, бунга ишонаман. Халқ ҳурматини қозонишни истаганлар бўлса, футболчиларимиз футболга бўлган муносабатларини ўзгартиришлари керак, шарт, бусиз мумкин эмас.

Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак  ҳозирги профессионал футбол бу роҳатланиш учун, соғлом турмуш тарзи учун ўйналадиган спорт эмас. Унинг юки оғир, миллионларнинг нигоҳида туришнинг ўзи осон эмас. Футбол ўйнаётганлар ёки футболчи бўлишни орзу қилганлар аввало шуни ҳис қилишлари керак. Майдонга чиқаётган ўйинчининг зиммасида нечоғлик машаққатли юк турибди, буни ҳам тушунишлари керак.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг машҳур гапи бор: Ҳақ олинур, берилмас! Ул зоти бобаракотнинг сўзларини озроқ ислоҳ қиламиз: Ғалаба берилмас, олинур!.

Футболчиларимиз омон бўлишсин!


Бахтиёр АБДУҒАФУР
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика