UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Ла Лига. "Барселона" — "Валенсия": асосий таркиблар маълум  1 22:52АПЛ. "Ньюкасл" ўз майдонида "Тоттенхэм"га имкониятни бой берди  9 22:46А Серия. "Ювентус" — "Рома": Шомуродов захирада қолдирилди  26 22:31Нидерландия чемпионати ўйинида "Витесс" мухлисларининг трибунаси қулаб тушди  1 22:04Эндрос Таунсенд - АПЛ стартининг кутилмаган юлдузи. Акасидан ажраб қолди, қиморбозликни енгди ва Бенитес мураббийлигида ўзини кашф қилди  1 22:02Лига 1. "Страсбур" йирик, "Монпелье" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бордо"да дуранг ва бошқа натижалар   0 21:52Ла Лига. "Севилья" "Сельта"ни ютиб, "Реал"га етиб олди  0 21:40А Серия. "Аталанта" "Эмполи"ни тор-мор этди ва бошқа натижалар  1 21:13Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" голсиз дуранг қайд этди, Абдихолиқов бир тайм ўйнади  1 20:55Қозоғистон чемпионати. "Тобол" сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди, Сергеев гол урди  5 20:41Бундеслига. "Бавария" "Байер"га 5 та гол уриб, биринчи таймнинг ўзида масалани ҳал қилди  8 20:31АПЛ. "Вест Хэм" меҳмонда "Эвертон"ни енгди  9 20:20Микаэль Секейра: "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди"  10 20:11Виктор Кумиков: "Ниҳоят..."  9 20:00"Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай". Боян Матич билан интервью  10

Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ниҳоясига етди.

Бош ҳакам: Диего Молина (Коста-Рика), 

Захира ҳаками: Габор Коваш (Венгрия)

Иккинчи ҳакам: Ондрей Черни (Чехия)

Учрашув комиссари: Сергеюс Слива (Литва)

Таймкипер: Геан Теллес (Бразилия)

ЖЧ-2021. Нимчорак финал. 

Ўзбекистон - Эрон 8:9 

Гол: Ҳусниддин Нишонов 9', 33', Дилшод Раҳматов 17', Ихтиёр Ропиев 18', Анасхон Раҳматов 27', 39', Илҳом Ҳамроев 30', 40' – Али Ҳасанзода 1', 22', 28', Маҳди Жавид 5', 25', Саид Аҳмад Аббоси 16' 37', Фарҳод Тавакколи 18', Муслим Оладгодбаҳ 29'

Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев

Захира: 1. Рустам Умаров, 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Дилшод Раҳматов, 11. Акбар Усмонов, 14. Хушнур Эркинов, 15. Суннатилла Жўраев

Эрон: 2. Алиризо Самими, 5. Ҳамид Аҳмади, 6. Муҳаммадризо Сангсефиди, 7. Али Ҳасанзода, 9. Саид Аҳмад Аббоси

Захира:1. Сафир Муҳаммади, 3. Аҳмад Исмоилпур, 4. Алиризо Рафеипур, 8. Муслим Оладгодбаҳ, 11. Фарҳод Фаҳим, 12. Муҳаммад Шажари, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид, 15. Таҳа Нематиан

Огоҳлантириш: Анасхон Раҳматов (24)

Баҳс якунига етди. Тарихий ўйин учун раҳмат, йигитлар! 

40. Даврон Чориевга нисбатан қўполлик ишлатилмадими? Наҳотки, пенальти йўқ?! 

40. ГООООООООООООООООООЛ!  Илҳом Ҳамроев!  Яна битта, йигитлар!  8:9!

39 . ГООООООООООООООООЛ! Анасхон Раҳматов эронликлар дарвозасига тўп киритди – 7:9!

38. Маҳди Жавид дарвозабонимизни алдади, бироқ бўш қолган дарвозага йўл тополмади. 

38. Эрон ҳужумга ўтди. Тавакколи тўпни қўли билан ўйнади. 

37. ГОЛ!  Саид Аҳмад Аббоси бўш қолган дарвоза томон зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан ўрин эгаллади – 6:9!

36. Офарин!  Ўйновчи дарвозабон Илҳом Ҳамроев жамоамиз жонига ора кирди.  Эроннинг қарши ҳужуми ортда қолди.

34. Дилшод Раҳматов ҳужум чоғида, тўпга етиб бораман деган мақсадда "подкат" ташлаб, оёғидан бир оз лат еди. 

33. Зарбаааа!  Даврон Чориевнинг зарбасидан кейин тўп Самимига тегиб, паркетдан чиқиб кетди.

33. ГОООООООООООООООООООЛ!  Ҳусниддин Нишоновнинг чақ оёқда йўллаган зарбасидан кейин ҳисоб ўзгарди – 6:8!

33. Зарба!  Илҳом Ҳамроевнинг пасидан кейин Ҳусниддин Нишонов кетма-кет 2 та зарба берди, Самими иккисини ҳам қайтара олди.

32. Маҳди Жавиднинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

30. ГООООООООООООООООООЛ!  Ўйновчи дарвозабон сифатида ҳаракатланаётган Илҳом Ҳамроев гол урди – 5:8! 

29. ГОЛ! Муслим Оладгодбаҳ осонлик билан дарвозага йўл топди – 4:8!

28. ГОЛ!  Тажрибали Али Ҳасанзода ҳисобни 4:7 кўринишаг келтирди! 

27. ГООООООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматовнинг зарбаси қайтарилди, қайтган тўпга эга чиққан Анасхон Раҳматов ҳисобни қисқартирди – 4:7!  

27. Уууух!  Эронлик футзалчининг олис масофадан бўш дарвозага берган заобаси дарвоза устунига тегди. 

26. Ихтиёр Ропиев қулай имкониятни қўлдан бой берди. 

26. Аббос Элмуродов бешинчи ўйинчи сифатида олдинда ҳаракат қилмоқда. 

25. ГОЛ!  Ҳимоячилар томонидан бўш қолдирилган Маҳди Жавид ўзининг иккинчи, жамоасининг олтинчи голини урди – 3:6! 

24. Анасхон Раҳматов рақибга нисбатан қўполлик иштади ва сариқ карточка олди.

24. Захирадан ўйинга қўшилган дарвозабон Аббос Элмуродов ноаниқ пас узатди.  

22. ГОЛ!  Ҳимоядаги қўпол хатоликдан кейин Али Ҳасанзода дарвозани ишғол қилди – 3:5!

22. Зарба! Оладгодбаҳнинг зарбасини Элибоев қайтарди. 

22. Зарба!  Ихтиёр Ропиевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди! 

18. ГОЛ!  Фарҳод Тавакколи Эроннинг ҳужумини гол билан якунлади – 3:4!

18. ГООООООООООООООООООООЛ!   Ихтиёр Ропиев ажойиб комбинацияни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди – 3:3! 

17. ГООООООООООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматов жаримадан йўллаган кучли зарбаси орқали ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди! 

17. Ўзбекистон термаси устози Баҳодир Аҳмедов "тайм-аут" олди. 

17. Фарҳод Тавакколининг бирга-бир вазиятдаги зарбасига Равшан Элибоев эга чиқди. Офарин! 

16. ГОЛ!  Саид Аҳмад Аббосининг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвозамиз тўридан ўрин олди – 1:3! 

16. Зарбааа!  Равшан Элибоевнинг кучли ва аниқ зарбасини Самими қайтаришга эришди, бурчак тўпи.

15. Зарбааа!  Дилшод Раҳматовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, хавфли кўриниш ҳосил қилди.

15. Ҳамид Аҳмади чап қанотдан олдинга интилиб, зарба беришнинг уддасидан чиқди. Элибоев ўз ўрнида! 

14. Сангсефидининг дарвоза томон берган зарбасини Ҳусниддин Нишонов қайтариб қолди.  

14. Равшан Элибоев узоқдан йўлланган зарбани ушлаб олди. Баракалла!

12. Зарбаааа!  Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини Самими қайтарди, "аут". 

12. Машраб Одиловнинг пасидан сўнг Дилшод Раҳматов йиқилган ҳолатда зарба берди, зарба бир оз кучсиз чиқди. 

11. Эрон хатоликка йўл қўйди. Энди Ўзбекистон ҳужумга киришади.

9. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эга чиққан Ҳусниддин Нишонов ҳисобни қисқартирди – 1:2!

9. Зарбаааа!  Дилшод Раҳматовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади. 

7. Зарба!  Али Ҳасанзоданинг кучли зарбаси аниқ чиқмади. 

6. Зарбаааа!  Ўзбекистон ҳужумга ўтди. Илҳом Ҳамроевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

6. Такрорий лавҳа кўрилмоқда. Фарҳод Фаҳим тўпни қўли билан ўйнаган кўринади. Ҳакам пенальти йўқ деган қарорга келди. 

6. Зарба!  Акбар Усмоновнинг кетма-кет зарбалари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

5. ГОЛ!  Фарҳод Фаҳимнинг бурчакдан узатган тўпини Маҳди Жавид кучли зарбаси орқали дарвозамизга жойлаб қўйди – 0:2! 

5. Зарба!  Аҳмад Исмоилпурнинг зарбасини Элибоев қайтарди! 

5. Фарҳод Фаҳим тўпни йўқотди, Элибоев-Ропиев-Ҳамроев-Нишонов кобинация уюштиришга уринишди.   

4. Зарбаааа!  Элибоевнинг узатмасидан сўнг Акбар Усмонов акробатик зарба йўллади!  Сал ноаниқ.  

2. Али Ҳасанзода ва Маҳди Жавид жуфтлиги ҳужумда фаоллик кўрсатмоқда, вакилларимиз ҳимояланиш билан банд.

2. Ўзбекистонда ҳаёжон сезилиб қолмоқда. Тўп назорати эронликларда. 

1. ГОЛ!  Афсуски, Ўзбекистон қарши ҳужумда гол ўтказди. Али Ҳасанзода ҳисобни очди – 0:1!  Ҳимояда деярли ҳеч ким йўқ эди...


1. Ўйин бошланди!  Олға, Ўзбекистон! 

- Баҳс 19:30 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!  Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор ЖЧ нимчорак финалида баҳс олиб боради. Рақиб – Эрон. Мазкур ўйинни яқин соатларда сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +118   

Фикрлар

+46   
24 сен 20:18:52
1111111
Qoyil shaxsan men bunday Õzbekistonni umuman eslolmiyman Erondan umuman qõrqmay õynagan. Bazi vaziyatlarda Eronliklar sarosimadan topni duch kegan tomonga tepib yubirishyapti. Bunday õyin bn yengilsa ham sharmanda bõmaydi. Qoyil. Bu tarkib juda yosh Eronda esa tajribali yoshi katta õyinchilar ham bor. Shu ketishda ketsa 2-3 yilda qit'ada Eronning gegamonligini tortib olishimiz mumkin. Lekin shu ishni bugun qilishsa juda zõr bõlardi..... Respect Uzbekistan.
+42   
24 сен 21:18:00
jahongir_6363
Хеч ким кўрмаса хам ўрнимдан туриб қарсак чалдим. Зўр ўйин учун рахмат.
+28   
24 сен 21:14:16
CA BOSS
Баракалла боллар, рахмат каттакон.. Ўзбекистон ўта зўр ўйнадинглар!! РЕСПЕКТ!!!
+26   
24 сен 21:31:15
FC CHELSEA NAVBAXOR
Уйинни куриб болларни куриб кушилиб кузимга ёш келди. Ота Онасига минг рахмат.
Койил йигитларимизга бугунги уйин галабадек туйилди манга.
Мана бизни безбет футболчилар урнак одинг Футзалчиларимиздан ватан учун охригачам курашди рахмат йишитлар.
+25   
24 сен 21:22:05
Aziz Abdaliyevich
Энди Эрон Осиё футзалида яққол фаворит эмас, буни Ўзбекистон бугун эслатиб қўйди.
+24   
24 сен 21:22:41
Chust futbol
Йигитларга қойил қўлларидан келганча ҳаракат қилишди ҳақиқийсига юрт шаъни ғурури учун курашишди. Бизни уларни танқид қилиб ёмонлашга ҳаққимиз йўқ. Қанийди катта футболдаги йигитларам шулардан ўрганса экан яна бир марта раҳмат сизларга мини футболчилар.
+22   
24 сен 21:18:20
Mr.Advokat
Qachon Eron 8ta gol utqazib yuborgan savol ??? Bollar rahmat sizlarga o`yin uchun! 3-chi darvazabonga esa zambaraqni o`qi
+22   
24 сен 21:17:21
Phenomenal
Йигитларга раҳмат, руҳияти баланд экан! Мазза қилдим ютқизган бўлса-да, синмас ирода учун раҳмат уларга!
+21   
24 сен 21:25:45
Komiljon0781
Yig'lavoray dedi bola paqir
Otangga ming raxmat
Mana vatan tuyg'usi
+21   
24 сен 21:18:51
Jasur Narziev
Biz uchun ular chempion!!!
+20   
24 сен 21:22:39
《BaRsa》《БаРса》
g'alabadek ta'tigan mag'lubiyat
+20   
24 сен 21:17:31
Анвар Рахимов
Биз учун сизлар ғолибсизлар!!! Бошқа сўз топиш қийин. Зўр! Эронга ҳеч ким 8та гол уролмаган адашмасам агар.
+19   
24 сен 20:07:29
Не твой уровень Дорогой
Гоооол Чориеввв суперку Криштиану хам хижолат))))
+18   
24 сен 21:16:46
☆☆Nasaf & Qashqadaryo☆☆
Men uchun O'zbekiston chempion 2- 3ta oddiy vaziyatdagi Eronning oddiy gollarni hisobga olmaganda O'zbekiston Erondan kuchli o'ynadi
+18   
24 сен 21:15:56
Не твой уровень Дорогой
Барчаси учун рахмат йигитлар силар ватан шани учун охиригача курашдилар узбекистон бошини баланд кутариб чикиб кетди турнирдан барчангиз учун респект
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика