UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди Янгиликлар

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди.

Афсуски, Хитойда тарқалган Коронавирус сабаб мусобақа номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида 3 февраль куни хабар берилганди.

Коронавирус сабаб футзал бўйича Осиё чемпионати номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида мусобақа қачон ўтиши маълум бўлгани ҳақида ёзди. Унга кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати 5-16 август кунлари бўлиб ўтади. Бундан мақсад, шу йилнинг 12 сентябридан 4 октябрига қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмаларини аниқлаштириш.

Ўз навбатида футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам 2-13 декабрь саналарига кўчирилди.

"Ҳар иккала мусобақанинг бўлиб ўтадиган саналари расман ОФКнинг футзал ва пляж футболи қўмитаси, кейин Ижроқўм томонидан тасдиқланиши керак. Булар барчаси расмиятчилик", - дейилади Никимбаев каналида.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.


Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Осиё чемпионати қолдирилгани сабаб футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ йиғинни якунлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика