UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  1 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   2 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  1 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1

Футбол тарихидаги энг ғаройиб автоголлар (топ-15). Ўз дарвозасига хет-трик қайд этган ўйинчини биласизми? Янгиликлар

Футбол тарихидаги энг ғаройиб автоголлар (топ-15). Ўз дарвозасига хет-трик қайд этган ўйинчини биласизми?

Теглар :  Автогол
Ҳар қандай футболчи чиройли гол уришни истайди, аммо ўз дарвозасига эмас.

Аёллар футболи бўйича SheBelieves Cup халқаро ўртоқлик мусобақасида АҚШ терма жамоаси Янги Зеландияни 5:0 ҳисобида тор-мор этди.

Учрашувда қизиқ ҳолат юз берди. "Ливерпуль" аёллар клуби ва Янги Зеландия аёллар терма жамоаси ҳимоячиси Микейла Мур ўз дарвозасини 3 марта ишғол қилди. Қолган икки голга Эшли Ҳетч ва Меллори Пю муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Мур "идеал хет-трик" қайд этди, яъни, у чап оёқда, ўнг оёқда ва бош билан дарвозани ишғол қилган. Бунақаси аёллар футболи тарихида ҳозиргача кузатилмаганди.


Шундай натижага қарамай, Мур бизнинг рўхатга кириши учун бундан-да чиройлироқ "қовун тушириши" лозим.


15. Тони Попович (Портсмут — Кристал Пэлас, 2004)

"Портсмут"га қарши ўйинда Попович ўнг тиззасида шунақанги моҳирона зарба йўлладики, бу тўпни қайтариш унча-мунча посбоннинг қўлидан келмайди.


14. Лаурен (Манчестер Сити — Арсенал, 2003)

Ушбу "клип" номи "Хотиржамлик" дея номланади. "Тўпчилар"нинг камерунлик футболчиси рақиб ҳужумчисини хафа қилишни истамади.


13. Ли Диксон (Арсенал — Ковентри, 1991)

"Ковентри" футболчисининг узатмасидан сўнг тўп Диксонга келиб тушди. Унинг олдида деярли ҳеч қандай хавф йўқ эди. У машғулотларда тўпни ҳаводан дарвозага киритишни яхши машқ қилганлигини исботлади, бироқ у мўлжаллаган нуқта ўз дарвозаси эканлигини унутиб қўйди.


12. Жими Траоре (Бёрнли — Ливерпуль, 2005)

“Бисканни айбламанг, Хаманни айбламанг, Финнанни айбламанг, Траорени айбланг.

"У оёқларини бошқара олмайди..."

2005 йил Англия кубоги учинчи босқичида “қизиллар”ни мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлган Жимининг “Бёрнли”га қарши ўйинидан кейин “Ливерпуль” мухлислари шундай оҳангда куйлашди. 


11. Ассаф Мендеш (Маккаби — Динамо Киев)

"Шамол йўналишига қарши футбол ўйнаманг" дея номланган гол


10. Жейми Поллок (Манчестер Сити — КПР, 1998)

Поллокнинг автоголи инглиз футболи тарихидаги энг машҳур автоголлардан бири саналади. Ҳимоячи нафақат рақиб футболчиси Мартин Маргетсонни алдади, балки ўз жамоасининг дарвозабонини ҳам лақиллатди.


9. Муҳаммад Шатнавий (Ал Веҳдат — Ал Файсали, 2015)

Иордания чемпионатидаги дербида "Ал Файсали" дарвозабони дастлаб рақиб зарбасини қайтарди, бунга ўз жамоадошлари қарсак чалса арзийди, аммо унинг кейинги ҳаракатларини фақат рақиблари олқишлаган бўлса, ажабмас.


8. Сантьяго Вержини (Саутгемптон — Сандерленд, 2014)

"Сандерленд" сўнгги йилларда барқарор ўйин кўрсата олгани йўқ, сермаҳсуллик бобида ҳам унчалик мақтана олмайди, бироқ жамоа ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонган ўйинлар ҳам бор. Масалан, 2014/15 йилги мавсумда "Саутгемптон" 8:0 ҳисобида доғда қолдирилди. "Саутгемптон" деворининг қулашини қуйидаги автогол бошлаб берди.

7. Фрэнк Квидруэ (Ланс — Бастия, 2001)

Квидруэнинг "Бастия"га қарши баҳсдаги ҳаракати чап оёғи билан ўнг оёғи алмашиб қолганда деб номланади. Бундай гол уриш ҳам осонмас.


6. Уэйн Хетсвелл (Форест — Морекамбе, 2001)

Ҳатто оператор ҳам ушбу вазиятда нима бўлганини англолмай қолган. Тўп "Форест Грин"нинг дарвоза чизиғи томон кириб кетаётганига қарамай, Хетсвелл вазиятни гуё назорат қилгандек туюлганди, бироқ марказий ярим ҳимоячи тўпни узоқлаштириш ёки майдондан ташқарига чиқариб юбориш ўрнига дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Дарвозабон Стив Перриннинг ачинарли реакцияси эса автоголни янада гўзалроқ бўлишини таъминлаган.


5. Михаэль Рош (Нади — Тефана, 2016)

Дарвозабон Михаэль Рош ҳам чиройли гол ургиси келди шекилли, ўткир бурчакдан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг рақиб фойдасига ишлаган уриниши безарар бўлди — унинг жамоаси 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

4. Анон (Фасил Кенема вс Велвало Адиграт, 2018)

Дарвозабонлар нафақат оёқ билан, балки қўл билан ҳам гол уришни боплайди. Сизни Эфиопия чемпионатидаги саргузаштларга чорлаймиз. Энг қизиғи, дарвозабон ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилгани бўлди.


3. Адриен Гулфо (Пуллй — Ренес, 2017)

Гулфо акробатик гол уриш бўйича устозлик қилса арзийди, аммо шогирдларига "Устозингни айтганини қил, қилганини қилма" деб қўйиши лозим.


2. Крис Брасс (Дарлингтон — Бери, 2006)

Футболда автогол уришдан ёмонроғи йўқ, айниқса у юзингга тегиб, бурнинг майиб қилган ҳолда дарвозага кириб кетса.


1. Фест Баисе (Гонгконг — Сун Хей, 2011)

Гонгконг терма жамоаси футболчисининг "чаён" зарбаси олдида Жирунинг голи ип эшолмайди. 


О.А

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика