UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Футбол мухлиси кўриши тавсия этиладиган ТОП-7 фильм Янгиликлар

Футбол мухлиси кўриши тавсия этиладиган ТОП-7 фильм

Теглар :  Футбол
Футбол ёки фильм?

Қай бирини танлашни билмаётган мухлислар учун футбол ҳақидаги фильмларни тавсия этамиз.

1.Гол (2005)

Кўпчилик футбол мухлислари бу кинони кўрган бўлса ажаб эмас. Гол — мексикалик болакай ҳаёти ҳақидаги фильм. Сантьяго Муньес барча қийинчилик ва тўсиқларга қарамай, орусини амалга оширади ва профессионал футболчи бўлади. Аммо қандай қилиб?!

Фильм бош қаҳрамони Сантьяго Муньес Лос-Анджелесда яшайди ва ўша ерда ишлайди. Унинг энг севимли машғулоти футбол ўйнаш бўлади. Бир куни Америкада яшайдиган қизининг уйига ташриф буюрган собиқ футболчи Глен Фой унинг иқтидорини пайқаб қолади. Глен уйига қайтар экан, Сантьягога агар Англияга борса, албатта "Ньюкасл Юнайтед" мураббийи эътиборига тушишини таъкидлайди.

Шундан сўнг, Сантьяго ўз орзусини амалга ошириш ниятида Англияга кетишга қарор қилади ва пул тўплашни бошлайди. Бироқ отаси унга қарши чиқади ҳамда ҳавойи орзуларга берилмаслигини уқтиради. Ўғли тўплаган барча пулни олиб қўяди ва машина сотиб олади. Аммо Сантьягонинг бувиси уни қўллаб-қувватлайди ва набирасини Англияга жўнатади. Хўш кейинчи...? Буёғини эса фильмни томоша қилиб, билиб олишингиз мумкин.

2. Гол 2 (2007)

Машҳур фильм трилогиясининг иккинчи қисми. Орзулар, буни қарангки, баъзан ушалар экан. Мексикалик ёш иқтидор футбол юлдузи Сантьяго Муньеснинг омади чопади ва "Ньюкасл Юнайтед"дан афсонавий Мадриднинг "Реал" жамоасига таклиф қилинади. Лекин Саньяго Муньес янги муҳитга кўникиб, қийинчиликларга дош бера оладими? Ўзлигини йўқотмай, жамоа билан Чемпионлар Лигасида зафар қучишни уддалай олармикан? Барча саволларга кинони томоша қилиб, жавоб топишингиз мумкин. 


3. Безорилар (2005)

Фильм бош қахрамони Мэтт қилмаган жинояти сабаб университетдан ҳайдалади. Шу паллада унинг ҳаёт чархпалаги тескарисига айланиб кетади, гўё. Ўзини йўқотиб қўйган ва нима қилишини билмаган йигитча Лондонга, опасининг ёнига йўл олади. Мэтт у ерда поччаси ва унинг укаси Пит билан яқиндан танишади. Пит маҳаллий "West Ham United" клубининг ашаддий мухлиси ҳисобланади ва ҳаттоки, мухлислар клубига ҳам аъзо бўлади. Бир куни Мэтт ва Пит футбол учрашувига йўл оладилар, аммо ўйиндан сўнг икки жамоа мухлислари ўртасида жанжал келиб чиқади. Ана ўша ерда Мэтт ҳаётида илк бор кимгадир зарба беради ва мухлислар оламига ғарқ бўлади. Бу ерда у севимли жамоалари ва ёқтирган футболчилар учун барчасига тайёр бўлган янги дўстлар орттиради.


4. Лаънатланган "Юнайтед" (2009)

Йўқ, йўқ, шошилманг! Бу "Манчестер Юнайтед" ҳақида эмас. ЖЧ-1974 даги омадсиз иштирокдан сўнг, Англия термаси бош мураббийи алмаштирилади. "Лидс Юнайтед"нинг собиқ устози Дон Реви миллий термани қўлга олади. Бўш қолган жойга эса иқтидорли Брайан Клаф таклиф қилинади. Клаф аввалроқ имкониятлари чексиз бўлмаган "Дерби Каунти" билан Европа Чемпионлар Кубоги ярим финалига қадар етиб боришни уддалаганди.

Қанча ҳаракат қилмасин, Брайан содиқ ёрдамчиси Питер Тейлорни ўзи билан янги клубда ҳам бирга ишлашга кўндира олмайди. Сабаби, Питер "Лидс"ни ашаддий рақиб деб билар ва ҳеч қачон у ерда ишлашни истамасди. Аслида Брайаннинг ўзи ҳам "Лидс"ни қаттиқ ҳурмат қилмаган. Сабаби, жамоа футболчилари кўпинча қўпол ва ғирром ҳаракат қиларди. Аммо барчасига қарамай, у жамоа бош мураббийи бўлишга қарор қилади.


5. "Футбол фабрикаси" (2004)

2004 йил Жон Кингнинг "Футбол фабрикаси" китоби асосида суратган олинган кино. Фильм воқеалари Англияда бўлиб ўтади. Унда Лондоннинг икки жамоаси "Челси" ва "Миллуолл" безори мухлисларининг ўзаро тўқнашуви фонида замонавий британиялик ёшларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи акс эттирилган.


6. Уилл (2011)

Уилл Брэннан — ўн бир ёшдаги болакай. Онаси ҳаётдан кўз юмган, отасини деярли кўрмасди. Сабаби, у пул ишлаб топиш дардида доим банд бўлган, Уилл эса болалар учун махсус уйда яшашига тўғри келди. Ҳаётдаги оғир қийинчиликларига қарамай, Уилл қувноқ ва олам-олам умидлар билан катта бўлади. У футболни севади, яхши ўйнай олади ва "Ливерпуль" жамоасига мухлислик қилади.

Болакайнинг энг катта орзуси — отаси билан Истанбулдаги Чемпионлар Лигаси финалига бориш ва севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш. Орзуси ушалишига бир қадам қолгандек, отаси Уиллга финал ўйини учун 2та чипта совға қилади, лекин сафар олдидан вафот этади... Хўш, ҳаётнинг навбатдаги зарбасини кичик болакай енга оладими?


7. "Кунг фу футбол"

Бу фильмни кўпчилик ўқувчиларимиз кўрган бўлишса ажаб эмас. Стивен Чоу режиссерлигидаги ушбу кинони қайта-қайта кўрсангиз ҳам жонингизга тегмайди. Ҳаётда кўп қийинчилик кўрган ака-укалар футбол мураббийи ёрдамида жамоа тузишади ҳамда мукофот жамғармаси миллион доллар бўлган мусобақада қатнашишга қарор қилишади. Кунг фу маҳорати ва футбол сир-асрорларини бирлаштира олган жамоа ўйиндан завқ ола бошлайди. Аммо олдинда уларни кўп қийинчилик кутиб турарди...      

Ҳа, айтганча, мусобақанинг муҳим палласида жамоани қиз бола қутқариб қолади :)


Хўш, қадрли ўқувчилар, сиз футболга оид қандай фильмларни биласиз ва севиб томоша қиласиз? Фикрлариниз билан ўртоқлашинг.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика