UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Футбол эраси Янгиликлар

Футбол эраси

Футбол шундай ўйинки, унда ҳар доим ҳам кучли жамоалар ғалаба нашидасини суравермайди.

Бунга Англия миллий терма жамоасининг олтин авлоди мисол бўла олади. ЖЧ 2002 ва 2006да бу терма фақатгина чемпион бўлиш учун қатнашиши керак эди, гўё. Лекин тақдир биринчи сафар уларни ҳаддан ташқари кучли бўлган “футбол афсунгарлари” билан рўбарў қилган бўлса, кейинги сафар омадсизликка улоқтирди. Девид Бекхэм шу ўйин унинг терма жамоа сафидаги энг сўнгги катта ўйини эканини сезгандек йиғлаганди. Лекин нафақат ҳаётда, балки футболда ҳам ҳар қанча қилинган меҳнат самарасиз кетмайди ва мукофотини олади. Омадсизликлар эса ҳар доим ҳам ғолиб эмас.

Азалдан терма жамоа сафидаги  ютуқ  клубда эришилган ғалабалардан кўра тотлироқ саналган. Бунинг фарқи шундаки, терма жамоадаги совринни футболчилар боши узра баланд, ватан ҳисси билан фахрланиб кўтарадилар. Клубда эса аксинча. Бир мавсум тугаб, футболчилар дам олиб улгурмасданоқ, иккинчиси бошланади. Балки шу сабабдан клубдаги омадсизлик тезда унутилар?! Чунки бой берилган мавсумдаги хатоларни тезда ўнглаш мумкин. Лекин терма жамоада бу учун камида икки йил керак, ўшанда ҳам ўхшаса... Айнан шу нарса клубдаги совринларнинг қадрини бироз хира қилаётгандек. Айнан шу нарса аргентиналикларнинг Мессини Марадона билан бир қаторга қўйишмаётганлигига сабабдир балки?!  

Янги асрдаги бир жиҳат футбол жамоатчилигини болалар футболига эътибор беришга, болалар футболи инфратузилмасини яхшилашга эътибор беришга ундамоқда. Янги аср жаҳон чемпионларига назар солар эканмиз, ҳар мундиалда чемпион бўлган терма жамоалар ўша давр футболидаги иқтидорли ва юлдуз футболчиларни жамлай олганига эътибор қаратамиз. Тўғри, жаҳон чемпиони бўлган ҳар бир терма футболчиси ўз-ўзидан юлдуз саналади-да дейишингиз мумкин. Аммо айнан ўша чемпион бўлган жамоа ўзининг олтин авлоди билан 5-6 йил қолган барча терма жамоаларни дахшатга солганини кўришимиз мумкин.  Ўша олтин авлод вакиллари ўз клубларида ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатган. Сўнгги 6-7 мундиал чемпионларига эътибор қаратсак, ҳар терма ўз тарихидаги олтин авлодга эга бўлганлигини кўрамиз ёхуд муваффақият тақдирнинг туҳфаси ёки тасодифидир. Балки шу сабабдан ҳам, Португалия ва Грециянинг  чемпионлиги очиқ ҳаводаги тўсатдан чаққан чақмоққа ўхшайди.  Уларнинг шоҳсупада узоқ вақт қола олмаганликларига сабаб улар даврнинг энг сара ижрочиларига эга бўлмаганликларидадир?! 1998 йил ўз яшил майдонида кечган мундиални ютган французлар икки йил ўтмасдан Европа тахтини забт этди. Таркибдаги Зидан, Анри, Вилторь, Перес, Десайиларнинг барчаси ўз клубида юксак чўққиларга чиқаётган даврлар эди. 2002 йилги чемпионларга эса ортиқча таърифнинг ҳожати йўқ. Ривалдодан эстафета таёқчасини қабул қилиб олаётган “Барса”даги Роналдиньо кейин ҳалигача давом этаётган “Барселона”нинг шонли даврини бошлаб бераётган эди. Роналдо, Роберто Карлос, Кафу ўша давр рамзий терма жамоаларининг доимий аъзолари эди. Роналдонинг “Олтин тўп”лари ҳам айни давр маҳсули эди. 2006 йил тарихдаги энг ёдда қоларли чемпионатлардан бири сифатида эътироф этиладиган мундиалда эса “мовий гвардия” ўз вақтида “норасмий жаҳон чемпионати” дея эътироф этилган Италия А Сериясининг энг сўнгги эффектлари сабаб ғалаба қозонди. Чемпион таркибни эсланг! Малдинидан ташқари бошқа барча А Серия юлдузлари жамланган эди: Неста, Пирло, Буффон, Дель Пьеро, Тотти, Каморанеси… Мана бу ҳақиқий олтин авлод. Бу жамоа чемпионликга лойиқ эди. Тўғри, ўша йили французлар ҳам чемпионликка лойиқ эдилар, аммо эсланг кимнинг таркиби "юлдузлироқ" эди? Кимнинг таркиби ўзининг футболдаги эрасини ўтказаётганди?  Гарчи охирги кунлари бўлса ҳам фақат бу олтин авлод қаршисида “Зизу” Жаҳон Кубоги ёнидан аламли тарзда ўтиб кетгани мухлисларга адолатсизликдек туюлди.

2010-йилги Жаҳон Чемпионларининг ўша давр футболидаги гегемонликлари эса алоҳида тарих. Хосеп Гвардиола яратган футбол фалсафасининг тараққиёти Испания миллий терма жамоаси учун омад формуласига айланди. Ўша қон ва таркиб билан улар осонликча Европани ҳам икки йил ўтгач забт этдилар. Эътибор беринг, ЖЧ-2014 билан бошланган “Қизил Фурия”нинг омадсизлиги Европа клублар футболидаги “Барселона”нинг чўкиши билан бир даврда кечди. Бунга сабаб ўзаро узвий боғлиқлик эди. 2010-йиллардаги “Барселона” ва Испания терма жамоаси таркибини эсланг. Рамос ва Алонсодан ташқари қолган деярли барча футболчилар Гвардиола футболи билан ошна тутинган футболчилар эди. 2008 йилги Луис Арагонеснинг Испанияси ва унинг чемпионлиги эса бошқа жиҳат. Ўша чемпионлик бу олтин авлоднинг гўё яқин келажакда бутун жаҳон футболини ҳам масофа жиҳатидан ҳам, услуб жиҳатидан забт этишига ишора эди. Ўша олтин авлоднинг қариши ва аста-секинлик билан жаҳон футболидан кетиши ортидан “Барселона” ҳам гегемонликни аста бой бера бошлади. Айнан шу сабабдан 2014-йилги жаҳоннинг навбатдаги чемпионлари Германия миллий терма жамоасининг гегемонлиги узоққа чўзилмагандир. Ҳа, улар фақат битта чемпионлик билан кифояландилар. Бунда уларда айб йўқ. Ҳамма гап Гвардиола футболи ва унинг олтин авлодининг жаҳон футболи саҳнасидан кетаётганида эди. Шубҳасиз, Йоахим Лёв анча тажрибали ва футболда ўз ўрнига эга мутахассис саналса-да, немисларнинг чемпионлиги тўла-тўкис Гвардиоланики эди. Чемпион жамоа ўзагини Гвардиола футболини ўйнаётган ва унинг услубини хуш кўрадиган футболчилар ташкил этишарди.

Бугунги терма жамоалар футболига назар ташлар эканмиз, ҳозирда энг мукаммал таркиб ва олтин авлод французларда эканига амин бўламиз. Евро-2016 финали ва ўтган йилги чемпионлик фарангларда чинакам олтин авлод тўпланганлигига ишора бермоқда. Таркибдаги ҳар бир чизиқда рақобат ўта кучли. Дидье Дешам олдидаги захира ўриндиғининг ўзидан яна иккита ажойиб жамоа шакллантира олиш мумкиндек. Ҳужум чизиғи шу даражада оригиналки, Александр Ляказетт, Набил  Фекир, Антони Мартиал ва Усмон Дембеле каби салоҳиятли футболчилар ҳали ҳануз жамоада ўз ўринларини топа олмаганлар. Чемпионлар Лигасини уч марта ютган Карим Бенземанинг эса умуман кераги йўқ. Бундан ташқари, терма жамоа эшигини қоқаётган ёш иқтидорлар ҳам етарлича топилади. Ҳа, яқин ўтган беш олти йилда Франция чемпионати фақат инкубатор каби бошқа лигаларга ёш иқтидорларни етказиб берганлигининг чинакам фойдаси энди сезилмоқда.

Яқин келажакда терма жамоалар футболида французларнинг яна эҳтимолий муваффақиятини тахмин қилишимиз мумкин, лекин бунга бир терма жамоа рози бўлмаслиги мумкин. Бу Англия! Гарет Саутгейт терма жамоанинг сўнгги йиғинига қатор янги номларни жалб этди ва таъкидлаш лозимки, жаҳон футболини қўрқитиб қўйишга ҳам эришди. Худди ўзининг сўнгги кашф этган қуролини муваффақиятли синовдан ўтказиб олган давлатдек. Янги номларнинг ўзи кўп нарсадан дарак бермоқда. Ҳатто “қотил” Харри Кейнга ҳам таркибда жой кафолатланмаган. Маркус Решфорд хоҳлаган пайт унинг жойини эгаллаши мумкин. Яқин келажакдаги терма жамоа асосий таркибидаги жойга даъвогар бўлиши мумкин бўлган номларга эътибор беринг: Каллум Ходсон Одои, Жейдон Санчо, Рейс Нелсон. Буларнинг қаторида эса Кайл Уолкер, Харри Кейн, Харри Уинкс, Деле Алли, Раҳим Стерлинг, Маркус Решфордларни тасаввур қилиб кўринг. Ёқдими?

Мақолани ёзиш давомида ўйлаб қолдим: бизнинг терма жамоамиз ҳам ўзининг олтин авлодига эга бўлганми? ЖЧ-2006 саралашида аламли тарзда курашни тўхтатган авлодга кўпчилик ачинади. Ўша йиллари ҳақиқатдан ҳам анча-мунча терма жамоа билан ҳисоблашишга қодир бўлган футболчилар жамланганди. Ундан кейинги авлод эса яқиндагина курашни тўхтатди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида айнан шу футболчилар “олтин авлод” номига муносиб эди: Саша Гейнрих, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров, Одил Аҳмедов… сўнггиси ҳам фаолиятини тугатай деб қолди.  Лекин турли сабабларга кўра улар ҳам жаҳон чемпионатига чиқишдек баланд чўққига ета олмадилар.

Ҳозирда бизнинг терма жамоа ҳам Осиё миқёсида ўз сўзимизни айтиш имконияти мавжуд. Бизнинг чинакам “олтин авлод”имизга айланишлари мумкин бўлган  футболчилар янги эрани бошлашга ҳозирлик кўраётгандек.. Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов… Бу таркиб чакки кўринмаяпти. Яқин ўн йиллардаги миллий терма жамоамиз ўзагини шу футболчилар ташкил этса не ажаб?! Устига-устак бу иқтидорларга жаҳон миқёсидаги тажрибали мутахасис ҳамроҳлик қилмоқда. Қани айтингчи, Осиёда Қатардан ташқари яна қайси терма жамоада шундай умидли таркибни кўряпсиз?


Маъмуржон Ибрагимов

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика