UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   0 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  377 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  27 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Француз футболи афсонаси ёхуд автопойгачи Бартез ҳақида Янгиликлар

Француз футболи афсонаси ёхуд автопойгачи Бартез ҳақида

Француз футболининг афсонавий дарвозабони Фабьен Бартез фаолиятига бағишланган мақола.

Таржимаи ҳол

Фабьен Бартез - футбол тарихидаги энг ёрқин қаҳрамон. Дарвозабоннинг хатти-ҳаракатлари тушуниб бўлмас даражада эди яъни ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш учун тўпни қайтариш имконсиз бўлган вазиятларда ҳам жамоа жонига оро кирарди у.

Болалик ва ёшлик йиллари

Фабьен регбичи оиласида дунёга келди, шунинг учун унинг қонида спорт ва жўшқинлик бор эди. Болакай спортдаги юришини регби билан бошлади, аммо барибир футбол фойдасига қарор қабул қилди. 

Бартезнинг майдондаги биринчи позицияси ҳужумчи эди, аммо у "Тулуза" академиясида ўқишни бошлаганида, дарвозабон сифатида ҳаракатлана бошлади. Истеъдодли йигит асосий жамоада ўйнаши учун атиги 5 йил вақт керак бўлди. 1991 йилда Фабьен профессионал футболда дебют қилди.

Футбол

Бартезнинг ўзига хос хусусияти, унинг дарвозабон учун хос бўлмаган бўйи бўлган - 183 см (футболчилик фаолиятидаги вазни 78 кг эди). Бироқ, бу ёш французга ҳалақит қилмади, бир мавсумдаёқ гранд клублар назарига тушди. Франциянинг ўша пайтдаги энг кучли жамоаси "Олимпик Марсель" Фабьенга катта қизиқиш билдирган ва ўзига чорлаган. Бартез 21 ёшида клубнинг биринчи рақамига айланди. Нафақат миллий чемпионатда, балки бутун Европада танилди.

1992/1993 йилги мавсумда жамоаси билан кутилмаганда Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва у ерда "Милан"га тўқнаш келди. Марко ван Бастен етакчилигидаги "россонери"лар фаворит деб топилди, лекин французлар "Милан" дарвозасига йўл топа олишди. Бартез ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолди ва қарабсизки "Марсель" чемпион!

Шундай қилиб, Фабьен Чемпионлар Лигасида олтин медалга эга бўлган энг ёш дарвозабон бўлди. Бир неча йил ўтгач, унинг бу натижасини "Реал"даги Икер Касильяс янгилашни удаллади.

"Марсель" кейинги мавсумда молиявий муаммоларга дуч келганида дарвозабон энг яхши инсоний фазилатларни намоён этди. У аксарият ўйинчилар сингари жамоани тарк этмади ва клубига элитага қайтишига ёрдам берди. Кейинчалик у "Монако"нинг таклифини қабул қилди.

Бартез 5 йил ичида "монегасклар" таркибида икки бор чемпионликни нишонлади ва бундан ташқари, миллий терма жамоадаги асосий дарвозабон ролини давом эттирди. 1998 йилги Жаҳон чемпионатида "Монако" дарвозабони барча 7 ўйинда қатнашди ва атиги 2 та гол ўтказиб юборди. Натижада ЖЧнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Франция биринчиликни қўлга киритган 2000 йилги Европа чемпионатида терма жамоа дарвозасини яна ўша Фабьен қўриқлади. Бундай юқори муваффақиятлар франциялик дарвозабонни дунёнинг энг яхшилари қаторига олиб чиқди.

Бартезнинг ижобий фазилатлари талайгина эди, бироқ у вақти келса ғазаб отига минарди. Футболчи сифатида оёқлари билан ўйнашни яхши кўрар эди, дарвозасидан узоққа чиқиб кетарди, керак бўлса ҳужумчи вазифасини ўз зиммасига олган пайтлар бўлган.


Фабьен 28 ёшида Алекс Фергюсондан "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича таклиф олди. Буюк шотланд анчадан бери Петер Шмейхелга ўринбосар излаб келаётганди ва француз образида у муносиб ворисни кўрди. Унинг трансфер нархи 11 миллион долларни ташкил қилди. Англиядаги биринчи мавсум сэр Алекс бу нуқтада адашмаганлигини кўрсатди - "қизил иблислар" кетма-кет учинчи чемпионликни қўлга киритишди. Мураббий дарвозабонга ишонди, чунки у ўзининг энг юқори савиясини намойиш этарди.

2003 йили ҳаммаси чипакка чиқди. Чемпионлар Лигачи чорак финалида Роналдо Бартез дарвозасига 3 та гол уриб, хет-трик қайд этди.

Ушбу мавсум франциялик футболчининг спорт таржимаи ҳолидаги бурилиш нуқтаси бўлди. Катта саҳнага Тим Ховард чиқа бошлади ва Бартез "Марсель"га қайтишга қарор қилди. Афсуски, икки йил ичида "жанубликлар" билан дарвозабон бирорта ҳам чемпионликни қўлга кирита олмади.

Дарвозабон 35 ёш бўлишига қарамасдан, 2006 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоанинг биринчи рақами бўлди. Франция финалгача етиб борди, Зинедин Зидан четлатилган ўша ўйинда, пенальтилар сериясида италияликларга ютқазиб қўйишди. 

Кўп ўтмай, Бартез телевидение орқали чиқиш қилди ва истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, кетишига асосий сабаб - ўзи қизиқаётган ягона жамоа "Тулуза"нинг дарвозабонни жамоага қабул қилишни истамаётганлиги бўлган. 2006 йил декабрь ойида Фабьен "Нант" билан шартнома имзолади. У ерда 14 та ўйин ўтказди, аммо 4 ойдан сўнг бутсаларини михга илди.

Шахсий ҳаёти

Маълумотларда айтилишича, Фабьен Бартез миллионлаб мухлислар армиясига эга эди. 1998 йилда футболчи улардан бири, "барча даврлар супермодели" деб таърифланувчи Линда Евангелистанинг қалбини забт этди.

Линда макияжcиз омма олдида пайдо бўлишдан тортинмаcди ва турмуш ўртоғининг илтимосига биноан, бахтга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган телефондан фойдаланишни тўхтатди.

2000 йилда эр-хотин ажрашишди, кейин яна муносабатларни тиклашга ҳаракат қилишди ва 2002 йилда ўтмишни қайтариб бўлмаслиги буткул аниқ бўлди.

Кейинчалик Фабьен тақдирини актриса Офелией Уинтер билан боғлаган. 

2004 йилда эса балет артисти Орели Дюпонга уйланган. Улар икки фарзандни тарбиялашади: Альдо ва Ленни.

Футболдан йироқлашган Бартез автомобил пойгаларига жиддий қизиқарди. У “24 Heures du Mans", Порше кубоги, FIA GT чемпионати ва Франциядаги "Caterham Sigma Cup" айтопойга мусобақаларида қатнашган. 2012 йилги мавсумда собиқ дарвозабон FFSA сериясидаги Circuito de Navarra’да ғолиб бўлиб, чемпионатни еттинчи ўринда якунлаган.

2013 йилда Фабьен шериги Морган Муллин-Траффор билан биргаликда Франция чемпиони бўлди.

Кейинчалик, футбол бўйича ПСЖ жамоаси бош мураббийи Лоран Блан термадаги шеригини дарвозабонлар мураббийи лавозимига таклиф қилди.

Бундан ташқари, собиқ ўйинчи "MYTF1" телеканалида таҳлилчи сифатида ишлаган ва регби мусобақаларини шарҳлаган. 2012 йили Европа чемпионати олдидан фаст-фуд тармоғининг юзига айланган. 

Бартезнинг Фейсбук ва Инстаграмда саҳифаси мавжуд эмас ва "Твиттер" саҳифаси ҳам узоқ вақтдан бери фаол эмас.

Фабьен Бартез ҳозир

2017 йили Фабьен жамоадошлари Дидье Дешам, Зинедин Зидан ва Биксант Лизаразю билан хайрия ўйинида иштирок этди. Рақиб "Тулуза" регби жамоаси эди. Улар биринчи бўлимда футбол, иккинчи бўлимда регби ўйнашган.

Фабен спорткарлар оламидан йироқлашмаган ва мусобақаларда иштирок этиб келади. 

Мукофотлари:

- Фахрий легиони кавалер ордени эгаси;

- Икки карра Франция чемпиони;

- Икки карра Анлия чемпиони;

- УЕФА Чемпионлар Лигаси соҳиби;

- Интертото кубоги ғолиби;

- Франция суперкубоги соҳиби;

- Жаҳон чемпиони;

- Европа чемпиони;

- ЖЧнинг энг яхши дарвозабони, "Лев Яшин" соврини эгаси.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика