

"OkDiario" маълумотларига кўра, агар бразилияликнинг шартномаси узайтирилса, клуб мавсум оралиғидаги йирик трансферлардан воз кечиши керак бўлади.
Винисиус Мадридда қолиш ниятида эканлиги ва унинг вакиллари яқин келажакда "қаймоқранглилар" раҳбарияти билан музокараларни қайта бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган. Клуб ҳали ҳам ҳужумчини узоқ муддатли лойиҳада асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда.
Бироқ "Реал" муқобил сценарийни ҳам кўриб чиқмоқда. Агар унинг амалдаги битими тугагунга қадар уни узайтириш бўйича келишувга эришилмаса, улар 2027 йилда текинга йўқотмаслик учун футболчини сотишни кўриб чиқишга тайёр.
Манбалар Винисиусга ўринбосар сифатида Эрлинг Ҳоланд ва Нико Уильямсни тилга олди.



