Франция чемпионати. Фабрегаснинг голи “Монако”га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

3 фев 2019, 08:23
Франция чемпионатининг 23-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Аутсайдерга айланиб улгургун “Монако” ўз майдонида “Тулуза”ни қабул қилиб, ниҳоят ғалабага эришди. Баҳсда россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин ҳисобни очган бўлсада, танаффусга қадар Кристофер Жюльен мувозанатни тиклади. 62-дақиқада монегаскларнинг янги аъзоси Сеск Фабрегас гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Натижда “Монако” чемпионатда олти учрашувда буён давом этаётган ғалабасиз сериясига чек қўйди. Жамоа турнир жадвалида 19-поғонадан  бир поғона тепага юқорилади.

Франция чемпионати

23- тур

Монако – Тулуза 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар:1:0 – 15 Головин, 1:1 – 20 Жюльен, 2:1 – 62 Фабрегас.

Монако – Субашич, Сидибе, Глик, Бадиашиле, Балло, Фабрегас, Жемерсон, Желсон Мартинш (Адриен Силва, 72), Головин (Нкуду, 77), Рони Лопеш, Фалькао (Винисиус, 84).

Тулуза –Рене, Диаките, Жюльен, Седзи, Силла, Ману Гарсия (Жан, 79), Сангаре, Дурмаз (Босток, 71), Доссеви, Лейя-Исека, Градель.

Огоҳлантириш:Балло (9), Градель (45), Диаките (50), Силла (60), Жемерсон (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia