ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Қўқон-1912" янги ўйинчиларни таништирди

Narzulla Saydullayev
26 фев 2018, 21:49
Бугун Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида “Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда мураббийлар штаби, футболчилар ва кўплаб мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Ўткир Юсупов, Музаффар Абдуллаев, Баҳодир Пардаев, Ғиёс Комилов, Игорь Таран, сербиялик легионерлар Милан Спремо ва Марко Милич кенг оммага расман таништирилди ҳамда уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Ким қайси рақамда тўп тепади: 

Ўткир Юсупов – 1, 

Музаффар Абдуллаев – 21, 

Баҳодир Пардаев – 18, 

Игорь Таран – 29, 

Милан Спремо – 95, 

Марко Милич – 65, 

Ғиёс Комилов - 5



Яна бир янгилик бу йилдан жамоа дунёга машҳур “Адидас” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маросим сўнггида футболчилар эсдалик учун суратга тушишди.

Тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia