UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Финалда Убайдуллаевни, Тошкентда Абрамовни, саралашда Қосимовни мағлуб этган мураббий ҳақида Янгиликлар

Финалда Убайдуллаевни, Тошкентда Абрамовни, саралашда Қосимовни мағлуб этган мураббий ҳақида

Теглар :  Маҳди АлиБАА
Юлдуз футболчилардан кучли мураббий чиқмайди деган гапга футбол оламида кўп бор дуч келамиз.

Бироқ, футболчилик фаолияти ёрқин кечмасада кейинчалик салоҳияти юқори мураббий бўлиб етишганлар кам эмас. Бугун ҳикоя қилмоқчи бўлган мутахассисимиз амирлик Маҳди Али ҳам футболчи сифатида кўпчиликка танилмаганига қарамасдан БААнинг деярли барча ёшдаги терма жамоалари билан мураббий бўлиб катта натижаларга эриша олди.

Маҳди Али фаолиятини катта қисмини маҳаллий “Ал Аҳли” клубида ўтказди. 16 ёшида ушбу жамоада дебют қилган футболчи олти йил мазкур жамоада тўп тепди. Икки бор президент кубогида зафар қучди. Амирликлар таркибидаги фаолияти давомида умумий ҳисобда 194га яқин учрашувда майдонга тушди ва 12 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишни уддасидан чиқди. 1985 ва 1990 йиллар оралиғида БАА терма жамоасига чақирилди ва 8та баҳсда иштирок этди. Аммо,маълум бир сабабларга кўра бутсаларини барвақт михга илган футболчи мураббийлик лицензияларига ўқишни бошлади. 2000 йилда у оиласи билан Лондонга кўчиб боради ва бир йил Англияда истиқомат қилади. Орадаги муддатда мураббийлик сертификатини қўлга киритади. Кейинчалик А лицензиясини олиш учун маълум вақт Германиядаги курсларда таҳсил олади. Маълумотларга кўра Али мураббийликни жонажон жамоаси “Ал Аҳли”да бошлаган. Лекин, бу ҳақда деярли тўлиқ аниқ хабар йўқ ҳисоб.


2007 йилда Маҳди Али катта футболга қайтди. БАА футболи раҳбарлари унга ёшлар терма жамоасини ишониб топширади. Унинг бошчилигидаги жамоа Саудия Арабистони мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашганди. “Б” гуруҳидан ўрин олган амирлик ёшлар юз фоизлик натижа билан Жанубий Корея ва Ироқлик тенгқурларини ортда қолдириб кейинги босқичга чиқишади. Чорак финалда эса турнир ташкилотчиси бўлган Саудия Арабистони кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этилади. Ярим финалда Австралия устидан ишончли ҳисобда зафар қучилди. У вақтларда яшил қитъа вакиллари Осиё миқёсидаги турнирларда энди қатнашиб тажрибасини ошириб келаётганди. Шунинг учун уларни мағлуб этиш БААга ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Финалда жамоага Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон рақиблик қилади. Унда Алининг шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилади ва чемпионликни нишонлайди. Аҳмад Ҳалил 4та тўп билан тўпурарлар қаторидан жой олади ва энг яхши футболчи деб эътироф этилади. Бу ютук Маҳди Алининг фаолиятидаги биринчи катта ютуқ эди. Тўғри, бунга қадар 2003 йилда ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб тажрибасини оширганди. Бироқ, мустақил мураббий сифатидаги дебют мусобақасида биричиликни олиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди.


2009 йилда Мисрдаги U-20 Жаҳон чемпионатида Жанубий Африка, Венгрия, Гондурас билан бир гуруҳга тушган БАА ёшлари матонат кўрсатган ҳолда 4 очко ишлаб, иккинчи ўринни эгаллаб нимчорак финалга йўл олади. Рақиб Венесуеладан 2:1 ҳисобида устун келган амирликлар чорак финалда Коста Рика тўсиғидан ўта олишмайди. БАА тенгма тенг курашганига қарамасдан жисмоний томонлама рақибга бас кела олмайди. Якунда дунёнинг кучли саккиз терма жамоаси қаторига киради. 2010 йилги Осиё ўйинларида ўзаги ушбу жамоа вакилларидан иборат БАА олимпия терма жамоаси учинчи ўрин соҳиби бўлди. Гуруҳда Ўзбекистондан уч очко олганди. Ижобий натижалар қайд этаётган мураббийга мамлакат футбол мутасаддилари ишонишда давом этишарди. Ўз навбатида мураббий ҳам уларнинг умидларини сўндирмайди. Борган сари шаклланиб бораётган ёшлар терма жамоаси негизида Алининг ўзи олимпия терма жамоасини шакллантиради. Бу вақтга келиб Аҳмад Ҳалил, Омар Абдулраҳмон, Ҳабиб Фардан каби иқтидорли футболчилар қолган тенгдошларига нисбатан анча юқори даражага келиб улугурганди. 2012 йилги ёзги олимпия ўйинларига чиқиш учун Ўзбекистон олимпия терма жамоасида жуда яхши имконият юзага келди. Бир қадам босса бўлгани эди. Ҳаттоки, Лондонга учадиган самалётга чипталар буюртма қилиб қўйилганди. Бунинг учун яна Маҳди Али бошчилик қилаётган Бирлашган Араб Амирликлари олимпиячиларини енгиш керак эди, ҳолос.

Доим ҳар қандай турнирда йўлимизга тўғаноқ бўлаётган бу жамоа яна оғзимиздан йўлланмани илиб кетди. Юртдошларимиз иккинчи таймнинг бошларида 2:0 ҳисобида ютиб туришганида ғалабамизга ишониб тургандик. Афсуски, ҳимоячиларимизнинг ёш болаларча хатолари ва довдираб қолишлари оқибатида биргина рақиб футболчиси Аҳмад Ҳалил учрашув тақдирини, шу билан бирга Олимпияда масаласини ҳал қилди, қўйди. Али эса шогирдларини Олимпияда сари етаклади. Осиё кубоги – 2015 саралаш ўйинларида миллий терма жамоамиз гуруҳдан чиқиш учун БАА терма жамоаси билан кураш олиб борадиган бўлди. Эндиликда йўлларимиз катталар миқёсидаги баҳсларда кесишди. 2013 йил февраль ойида Дубайда ўтган биринчи беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида Миржалол Қосимов шогирдларини енгди. Тошкентдаги жавоб баҳсида дуранга имзо чекилди. 2015 йил январь ойида Австралия яшил майдонларида ташкил этилган қитъа чемпионатида БАА термаси гуруҳдан чиқиб чорак финалда амалдаги чемпион Японияни мусобақадан чиқариб юборади. Ярим финалда Австралиядан мағлубият қабул қилиб олинганига қарамасдан, учинчи ўрин учун кечган ўйинда Ироқ устидан ғалаба тантана қилинади ва бронза медалларига эга чиқади. БАА ҳужумчиси Али Мабҳут мусобақа тўпурари бўлди.


ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги қониқарсиз натижалар туфайли Маҳди Али истеъфога чиқарилди. 2008 ва 2016 йиллар мобайнида БАА футболида тизмли ишлар амалга оширилди. Алининг 2008 йилда бошлаган лойиҳаси асосида кўплаб юутуқлар қўлга киритилди. Иқтидорли футболчилар етишиб чиқди. Аҳмад Ҳалил ва Омар Абдулраҳмон Осиёнинг энг яхши футболчилари деб эълон қилинди. Умуман олганда ушбу мутахассиснинг терма жамоалардаги фаолияти мазмунли ўтди, дея оламиз.

Ўзбекистонлик ёшлар мураббийи Аҳмад Убайдуллаев Маҳди Али ҳақида интервьюларини бирида қуйидагича фикрларни билдирганди:

“2008 йил мусобақанинг сўнги кунида меҳмонҳонада биз ва амирликлар делегацияси қолганди. Футболчиларимга бошида бу ердан энг оҳири бўлиб чиқиб кетамиз дегандим. Маҳди Али жуда яхши инсон ва ажойиб дўст. У билан кўпинча турли семинарларда, йиғинларда бирга бўлардик. Кейинчалик ҳам алоқаларимиз узилмади, дўстлик ришталаримиз сақланиб қолинди. “Мен Эрон ёки Корея билан ўйнашдан қўрқмайман. Сизлар билан ўйнаш мен учун муаммо. Чунки, ўзбекистонлик футболчилар ва сенинг шогирдларинг бошқача футбол кўрсатади”,- деган эди. 



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика