Фернандеш МЮда сўнгги 14 ой ичида 20 та пенальти тепди

Aziz Tukhtamuradov
9 апр 2021, 07:33
"Манчестер Юнайтед" Европа Лигасининг 1/4 финал учрашуви доирасида сафарда "Гранада"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Манчестерликларнинг иккинчи голига Бруно Фернандеш муаллифлик қилди. У 90-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. 

Португалиялик футболчи МЮга 2020 йилнинг январь ойида келиб қўшилганди. Ўшандан буён у 20 марта пенальти тепди ва уларнинг 19 тасида гол урди. 

Ушбу мавсумда у барча мусобақаларда 24 та гол урди. Шуларнинг 11 таси 11 метрлик жарима нуқтасидан. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports