UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  6 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Ферлан Менди — "Реал"да! У 14 ёшида буткул юра олмай қолиши мумкин эди Янгиликлар

Ферлан Менди — "Реал"да! У 14 ёшида буткул юра олмай қолиши мумкин эди

Яқиндагина “Реал” сафига келиб қўшилган франциялик ҳимоячи трансферига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Ферлан ажойиб характерга эга футболчи

Унга жуда муҳим вазифа топширилди –  “кексайиб қолган” Марселонинг ўрнини босиш. Музокараларда Зидан ҳам иштирок этди: шахсан ўзи 24 ёшли французни “Реал” сафига ўтиш ва стабил ўйинга эга бўлишига ишонтирди. Аслида “Реал” ўтган ҳафта Менди жамоага ўтганини эълон қилмоқчи эди. Аммо қўшимча тиббий кўрик туфайли трансфер вақти чўзилиб кетди. Гап шундаки, Ферлан 14 ёшида артрит туфайли футболдан кетишига бир баҳя қолган: ногиронлар аравачасида ҳаракатланиб, бир йил муддатга ҳаётдан ажралиб қолган эди. Шифокорлар юришига умид йўқ деганига қарамай, йигитча таслим бўлмади.

Катта футболда жароҳатлар францияликни бироз тинч қўйгандек бўлди. У охирги бир неча мавсумда бор йўғи бир марта бироз муддатга сафдан чиқди - шу йил ЕЧЛ доирасида “Барселона”га қарши жавоб ўйинидан кейин мушакларидаги оғриқ туфайли 53 кунни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. “Реал”га ўтиши – Менди шунча нарсани бошидан ўтказганини ҳисобга олсак, худди эртакка ўхшайди. Аммо бу ”эртак”да тақдир туҳфаси ҳам, сеҳргарлар ҳам йўқ. Футболчи бунинг барига кучи, ўзига бўлган ишончи ва тинимсиз меҳнати билан эришди.

ПСЖ академиясида унга ишонишмаган. У ерда Рабьо ва Кимпембе билан ўйнаган

Ферлан Париждан 43 км узоқликдаги шаҳар — Мелан-ан-Ивелинда таваллуд топган. Унинг оиласи у ерга Сенегалдан кўчиб борган. Менди болалигидан футболни яхши кўрган, унинг амакиваччаси Марк Гомиснинг таъкидлашича – у кичик ёшидан пляж бўйида болалар билан тўп тепиб юрар экан.

7 ёшида шаҳрининг “Кевийи” клубига боради. Келаси йилда эса ПСЖ академиясига ўтди ва у ерда етти йил фаолият юритди. Ферлан Парижда Рабьо, Кимпембе ва Коман билан тўп тепган. Преснель қаҳрамонимиз билан бир хил позицияда ҳаракатланарди ва рақобатда Мендига енгиларди. “Ўйиннинг асосий қисмида Ферлан майдонга тушар, Кимпембе эса аксинча эди. Менди жуда озғин бўлишига қарамай, тезкор ва техник ўйинчи эди”, – дейди ПСЖ тарбияланувчиси Дилан Батюбинсика.

"Менди бўлажак юлдузларнинг ортида ҳам муносиб тарзда ҳаракатланарди. Аммо Ферланнинг “супер юлдуз” деган мақоми йўқ эди. ПСЖ ҳеч қачон унга ишонмаган. Болалар базада қолган пайтлар, у уйига жўнатиб кетарди”, – дейди ПСЖ болалар жамоасининг бош мураббийи Ив Герго.

Мендининг жароҳати парижликлар бир тўхтамга келишида ёрдам берди: бундай ўйинчи уларга умуман керакмас

Шифокорлар футболчи фаолиятини якунлаши керак эканини таъкидлашган. Унга 14 ёшида оёғидаги бўғимлари шамоллаган ташхиси қўйилган. Бундай вазиятларда, агар касалликка вақтида қарамай, ўтказиб юборилса ногирон бўлиб қолиши мумкин эди. Бу эса Мендини ҳам, фаолиятини ҳам барбод қилиши ҳеч гап эмасди. “Ўйлашимча, ҳаммаси ўйиндан кейин — у инфекция юқтириб олганидан бошланган. Ферлан ҳеч нарса қилолмас, ҳаттоки юра олмас эди. Ёдимда, тиббий марказда ёш йигитлар шундай деганди: оёғини ампутация қилиш билан ҳаммаси тамом бўлиши мумкин”, – тушунтиради Батюбинсика.

Менди Парижнинг “Некер” касалхонасида уч ой мобайнида даволанди. Бу вақт ичида у юра олмади, футбол ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Яна ярим йили жиддий реабилитация билан ўтди. Шифокорларнинг эса фикри ўзгармаганди. “Тўғрисини айтсам, ҳеч қачон бўш келиб, қўл силтамаганман. Ҳаёлимда фақат бир фикр айланарди: “Юра олмаслик ва футбол ўйнай олмаслик — бундай бўлиши мумкин эмас! Реабилитация марказида гипсимни ечишди. Лекин барибир узоқ вақтгача юра олмадим ва ногиронлар аравачасига михланиб қолдим. Аммо кейин секин-секин яна юра бошладим”, – ёдга олади Менди.

Франциялик руҳан жуда кучли бўлгани учунгина таслим бўлмади десак, адашмаймиз. Шифокорлар унга шундай деган эди: “Бизни диққат билан тингла, ҳаммаси жиддий, сен бошқа футбол ўйнай олмайсан”. Лекин Ферлан уларга эътибор ҳам бермади. У соғайишига бироз бўлса-да, гумони йўқ эди”, – дейди унинг болаликдаги дўсти Абдулай Дембеле. Атроф-муҳит, ПСЖдаги собиқ клубдошлари ва дўстлари Мендининг характеридаги икки жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтишади: ўзига ишончи кучли ва доим юқори кайфиятда юради (кўп табассум қилади, ҳазилкаш).

Ферлан жонажон шаҳри Мелан-ан-Ивелинни жуда ҳам яхши кўради. Маҳаллий аҳоли Мендини қадрлаб, қаерда фаолиятини бошлаганини унутмаганини фахр билан айтишади. “Бўш вақт топтим дегунча, ёнимизга келади ва футболкаларга қўл қўйиб беришдан чарчамайди. Ферлан туфайли кўпчилик Мелан-ан-Ивелин деган шаҳарча ҳақида тасаввурга эга бўла бошлади”, – дейди ғурур билан Гомис.

Аввал оиланинг, кейин эса дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш керак

Бенжи Франция ва Англия биринчилиги ғолиби, Жаҳон чемпиони бўлган. Бироқ ҳозирда Мендилар оиласидаги энг кучли футболчи – Ферлан саналади. У доим дунёдаги энг яхши футболчи бўлишни орзу қилган. Лекин оилада биринчи ўринда бўлишда аввалига бироз омади келмади. Бенжамен укасидан нафақат ёш (11 ой катта), балки футболдаги ўзига хос жиҳатлари билан ҳам устунроқ эди. Ферланни ПСЖ футбол академиясига чақиришган вақтлар Бенжи “Палезо” клубида тўп тепарди. Бенжамен 17 ёшида катта футболда дебют қилган бўлса, 19 ёшида Лига 1нинг “Марсель” жамоасида фаолият юритди. Ферлан эса 20 ёшида иккинчи дивизионнинг “Гавр” клубига келиб қўшилди. Асосий таркибдан жой эгаллаши учун эса яна бир йил сарфлади. Франция футболининг элитасида эса 22 ёшида “Лион”га ўтиб, дебют қилишга муваффақ бўлган. Акаси бу вақт ичида профессионал даражада олти мавсумни ўтказишга улгурган – икки йил “Гавр” (Лига 2), уч йил “Марсель” ва бир йил “Монако”да. 2017 йилнинг 24 июлида эса Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити”га 58 миллион евро эвазига ўтди.


Аммо Бенжамен “Сити” таркибидаги 5 ўйиндан сўнг, жиддий жароҳат олди – тиззаси шикастланди. Бунинг асорати қолган ва ўйинчи унинг оғриғидан ҳамон азият чекади. Лекин Дидье Дешам барибир Бенжаменни Жаҳон Чемпионатига олиб боришга қарор қилди. Тўғри, у чемпион бўлди. Аммо мундиалда Данияга қарши баҳсда атиги 40 дақиқа ўйнай олди, холос. Бу вақтда эса Ферлан “Лион”да иккинчи омадли йилини ўтказаётган эди. Кузда акаси яна жароҳат олди. Ферлан эса Франция термасида унинг ўрнини эгаллади ва жамоада дебют қилишга муваффақ бўлди (Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида).

Франциянинг қуйи дивизионидан “Лион”га ўтди. 20 ёшида Лига 1да дебют қилди

Ферлан реабилитациядан сўнг ПСЖ даражасида эмаслигини тан олди – янги жойда тажриба орттиришига тўғри келди. Бу вақт ичида клуб раҳбариятининг унга эҳтиёжлари қолмаган эди. Рабьо 17 ёшида асосий таркибда дебют қилишга улгурган эди, Мендига эса ҳаттоки профессионал шартнома ҳам таклиф қилишмаганди. “U-17 жамоасида мавсум ўз якунига етганидан кейин, ПСЖ нима қилишни билмай қолди. Шундан сўнг, кетишга қарор қилдим”, – дейди табассум билан француз.

Тажрибага эга бўлиш учун Ферлан учинчи дивизионнинг “Мантуа” клубини танлади (жамоа ҳозир тўртинчи дивизионда). Жамоанинг мақоми, машҳурлиги муҳим эмасди. Асосийси у жисмонан тайёр бўлиши ва кўникма ҳосил қилиб, тажриба орттириши керак эди. “Ферлан ўзига, нимага қодирлиги ва даражасига ишонарди. Баъзилар уни ўзига бино қўйган деб атарди. Лекин Менди бунга аҳамият бермас, мақсадига эришиш учун бор кучи билан ҳаракат қиларди”, – ёдга олади “Монтуа” бош директори Роберт Менди.

Ярим ҳаваскорлик клубида Ферлан бор йўғи бир ой ўйнади. Унинг қобилиятини сезган “Гавр” клуби ўйинчини ўз сафига олиб келди. Англиядан Мендига жуда катта қизиқиш бўлди, аммо у ҳали бошқа давлатга кўчиб кетишга тайёр эмаслигини айтди. “Гавр” ёш ўйинчиларга катта имкониятлар яратиб беради. Шунинг учун ҳам, клуб раҳбарлари уни танлаган эдилар. Сўзимиз исботи сифати, уларнинг тарбияланувчиларини мисол қилиб келтирамиз: Поль Погба, Рияд Марез, Димитри Пайет, Стив Манданда, Бенжамен Менди.

Менди “Гавр” U-19да фаолиятини бошлади, илк профессионал шартномасини 2015 йилда тузди. Ўшанда Лига 1да дебют қилган ва асосий таркибнинг тенги йўқ ҳимоячисига айлана олган эди. 2016/17 йилги мавсумда Ферлан Лига 2нинг 50 ўйинида майдонга тушди ва мавсум сўнгида чемпионатнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб эътироф этилди. 2017 йилнинг ёзида эса Менди “Гавр”дан 5 миллион евро эвазига “Лион” сафига ўтди.

Мендининг агенти уни “франциялик Марсело” деб атайди

Мендини икки ўйинчига қиёслашади – Марсело ва Дани Алвес. Бу ажабланарли эмас. “Европанинг ярми Мендини сотиб олишни истайди. Фойдали ҳимоячилар – худди камёб маҳсулотга ўхшайди. Ферлан дриблинг ва кроссда жуда самарали ўйинчи. У ҳужум қилаётганида — франциялик Марсело, ҳимояда эса — ўз позициясида энг яхшилар Алекс Сандро ва Киву бирлашмасидан ташкил топган ўйинчидек гўё. Менди чапақай, бироқ у ўнг оёқда фойдали дриблинг қила олади”, – дейди футболчининг агенти Иван Ле Ми.

Ферланнинг асосий жиҳати – дриблинг. “Лион”даги икки мавсумда у 102 марта рақибларини алдаб ўтди. Бу Лига 1 ҳимоячилари орасидаги энг яхши кўрсаткич, Европа миқёсида эса бу борада учинчи поғонани эгаллаган (Артур Масуаку “Вест Хэм” ва Жоау Канселу “Ювентус”).

Менди трансфери нимани билдиради?

Ферлан Менди трансфери камида икки футболчининг тақдирига таъсир кўрсатади – Марсело ва Серхио Регилон. Бразилиялик – “Реал”нинг амалдаги афсонаси, аммо ўтган мавсум у жуда суст ҳаракатланди. Зидан эса унга имкон бериб, янги иқтидорли ўйинчини захирада қолдирмоқчи эмас. Бошқачароқ айтадиган бўлсак, Марселога бошланғич таркибдан ўрин ваъда қилинмаяпти. Аммо Зидан ҳеч кимни хафа қилмайди. Шунинг учун, буёғига нима қилишни бразилияликнинг ўзига қўйиб берди: захирада қолса-да, муносиблигини қайтадан исботлаши керак ёки “Реал”дан кетиши  лозим.

Марселонинг жавобидан “Қироллик клуби” тарбияланувчиси Регилоннинг тақдири ҳал бўлади. Серхио “Реал”да қолиш истаги борлигини айтди, лекин унинг тақдири бразилияликка боғлиқ. Ахир 3та чап ҳимяочига бир жамоада жой йўқ-ку... Марсело бир неча ҳужум турлари бўйича Ферландан ортда қолмоқда. Ҳимояда эса хатоларсиз ҳаракатланмоқда. Лекин Ферлан 24, бразилиялик эса 31 ёш эканини ҳам ҳисобга олиш даркор. Агар Марсело қолса, Регилон ижарага берилади ёки қайта харид қилиш шарти билан сотиб юборилади. (“Реал” кўпинча шундай йўл тутади). Агар Марсело кетса, Серхио чап ҳимоя чизиғида Мендининг дублери бўлади.

Сенегални эмас Францияни танлади

Ферлан ёшлар термасига чақирилмади, сабаби топ-даражада жуда кеч дебют қилган эди. Сенегал термаси бош мураббийи Алиу Сиссе ўйинчига қўнғироқ қилиб (бир неча бор), уни жамоага чақирди (Мендининг 2та фуқаролиги бор).

Менди илк бор Франция термасига 2018 йил ноябрда — акаси Бенжамен Менди жароҳат олганидан кейин — чақирилди. Ферлан Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилди ва 90 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлди. Ўшанда Франция 1:0 ҳисоб билан ғалаба қозонган эди. Уни чақиришдан один қизиқ бир воқеа бўлди. “Мен озгина мизғиб олай деб ётдим. Уйғонганимда “Лион” ходими Гай Гена бир неча маротаба қўнғироқ қилган экан. Буни кўриб, ўзимга ўзим савол бера бошладим: Нима қилдим? Машғулотни ўтказиб юбордим-ми? Очиғи, бу менга ғалати туюлди. Лекин унга қайта қўнғироқ қилганимда, Гай менга хушхубар айтди. Мени термага чақиришибди”, – дейди табассум билан Менди.

Менди “Реал” ва термага чақирилгунга қадар жуда қийин кунларни бошдан ўтказди, аммо таслим бўлмади. Ногиронлар аравачасига михланиб қолган йигит умидсизликка тушмади. Аксинча, ҳар куни сабр билан яхши кунлар келишини кутди. “Термага чақирилганимдан кейин мухлисларим ортди, мен билан расмга туша бошлашди. Кўп қийин кунларни бошдан ўтказдим. Бироқ таслим бўлмай, олға интилдим. Шунча нарсадан кейин аслида термада ўйнашга муносибманми ёки йўқ, бунга аниқ жавоб бера олмайман. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, термада фаолият юритиш, унга лойиқ ўйинчи бўлиш учун боримни бериб курашдим”,— дейди Ферлан Менди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика