Фелипе Луис фаолиятини қайси клубда давом эттириши аниқ
22 июл 2019 10:58
Янгиликлар
Фелипе Луис фаолиятини қайси клубда давом эттириши аниқ
"Атлетико" билан шартномаси янига етгандан сўнг клубни тарк этган Филипе Луис фаолиятини ўз ватанида давом эттиради.
"Матрасчилар"нинг собиқ футболчиси буёғига "Фламенго" шарафини ҳимоя қилади.
"Мен болалигимдан бери "Фламенго"га мухлислик қиламан", - дейди Филипе Луис "Ванда Метрополитано"даги хайралув сўзларида.
33 ёшли қанот ҳимоячиси "Фламенго" билан икки йиллик шартномага имзо чекади.
Битим тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Луиснинг 30 июнда "Атлетико" билан тузган шартномаси якунига етганидан сўнг у эркин агентга айланган эди.
Бразилиялик 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар