UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган" Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг ўтган турида ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди (2:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар"  ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов фикрларини билдириб ўтди. 


- "Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "Олимпик" жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Олимпик" билан бўлиб ўтган ўйинни қийин кечишини олдиндан билган эдик, чунки ёш жамоа май ойидан буён ғалаба қозона олмаётган эди. Ҳар бир ўйинда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишига қарамасдан жамоа ғалабани қўлга кирита олишмаяпди. Бу учрашувда муҳим уч очкони қўлга киритдик деб ўйлайман.

- Ушбу учрашувда ғалаба голларини киритган жамоанинг легионер ўйинчилари ҳақида фикрингиз? Улар қанчалик жамоага мослашиб кетишди?

- Мавсум бошида келиб қўшилган aлбаниялик форвард Рубин Хебай жамоамизга тез киришиб кетди ва бунинг ифодаси сифатида чемпионатимизнинг тўпурарлик бобида етакчи ўринда бормоқда. Иккинчи даврада қўшилган Армин Бошняк ҳам яхши савиядаги ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Кетма-кет икки турдан буён супер голлар уриб жамоага муҳим бўлган очкони қўлга киритишда ёрдам берди.

- “Бобур арена”  майдонининг чими юқори даражада эмаслиги ўйинга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?

- "Насаф" билан "Сурхон" ўйинига нисбатан бугун майдон чими яхшиланганлиги сезилиб турди. Майдон мутахассислари кейинги учрашувларда яна ҳам чимнинг сифати яхшиланишини айтиб ўтди.

- "Олимпик" жамоаси устидан ғалаба қозонганлиги учун вилоят ҳокими томонидан берилган совға ўйинчилар кайфиятини қай даражада кўтарди?

- Биринчи навбатда бизга ўз ёрдамини аямай келаётган вилоят раҳбаримизга ҳамда жамоанинг бош ҳомийсига футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. "Олимпик" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин шахсан вилоят ҳокими жамоа кайфиятини кўтариш мақсадида ҳар бир ўйинчига сўнги русумдаги Iphone 14 Pro смартфонини совға сифатида берди. Ўйинчиларнинг кайфияти аъло даражада.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- Кейинги турда ажойиб ўйин бўлиши кутилаётган водий дербиси бўлиб ўтади. Бу ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўриб жамоа раҳбарлари ва жонкуяр муҳлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз.

- Ҳар бир ўйинда ажойиб атмосфера яратиб бераётган жамоа муҳлисларига тилакларингиз…

- Жамоамизнинг муҳлислари ҳар бир ўйинга Нодирбек Тўйчиев бошчилигида ҳар хил перфоманслар тайёрлаб, ўйингох атмосферасини аъло даражага олиб чиқмоқда. Биз ўйинчилар ҳам муҳлислар учун хар бир учрашувда ғалаба қозониш учун кураш олиб боришимизни таъкидлаб ўтишим мумкин.  


Нодирбек Абдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика