

Бу ҳақда журналист Толибжон Қосимов ўз саҳифасида хабар берди.

"Андижон" Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтиришга ҳаракат олиб бормоқда. "Бургутлар" жамоанинг собиқ сардори Фарҳод Бекмуротовни ортга қайтаришмоқчи. Ҳозирда томонлар музокара олиб боришмоқда. Музокаралар ижобий якун топса, Бекмуротов жонажон жамоасига қайтиши мумкин", – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал 28 ёшли марказий ярим ҳимоячи "Металлург" билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.



