UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади" Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади"

"Андижон" жамоасининг сардори ва етакчиси Фарҳод Бекмуротов жамоасини ўзгартирди.

Футболчи кейинги мавсумдан эътиборан "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади. Биз янги жамоага ўтган Фарҳод Бекмуротовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Андижон" жамоасида 2014 йилдан бери тўп тепиб келаётган эдим. Тўғриси тарк этиш бироз қийин бўлди. Кетишимнинг бирдан-бир сабаби ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўришни ўйладим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман, етти йил ичида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демасдан қўллаб-қувватлашди. Улар доимо қалбимда қолади. Насиб қилса бир кун келиб қайтаман. Доимо соғ ва саломат бўлишларини, севимли жамоамизни олқишлашдан чарчамасликларини тилаб қоламан. 

Ҳа бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушгани рост. Қўнғироқ қилишганида тўғри тушунтириб узуримни айтиб қўйдим. Таклиф учун барчаларига миннатдорчилик билдираман, мени тўғри тушунишди деган умиддаман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр ака Ашурматов чақирдилар. Эндиликда мақсадим ўзимнинг имкониятларимни кучли клубда синаб кўриш ва жамоага юқори ўринларни эгаллашига қўлимдан келганича ёрдамлашиш",- дейди Бекмуротов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика