Кубарсининг ота-онаси унга 19 ёшида ҳашаматли машина ҳайдашни тақиқлади. Отаси "Барса" совға қилган Cupraни олиб қўйди

15 ноя 2026, 17:56
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси нима сабабдан ота-онаси унга клуб томонидан тақдим этилган янги автомобилдан фойдаланишга рухсат бермаганини сўзлаб берди.

Ҳар йили каталонияликлар ҳомийси — Испаниянинг Cupra автомобиль ишлаб чиқарувчиси жамоа футболчиларига янги машиналар совға қилади. Бироқ Кубарсининг ота-онаси 19 ёшли ўғлига қимматбаҳо улов бошқариш ҳали эрта, деган қарорга келишди.

Натижада ҳимоячи оилавий эски машинадан фойдаланишда давом этди, янги Cupra'ни эса унинг отаси олиб қўйди.

"Менга автомобиллар ёқади ва вақти-вақти билан янги моделларни кўздан кечириб тураман. Аммо ота-онамга 19 ёшимда ҳашаматли машинада юришим ҳақидаги фикр маъқул келмаяпти.

Улар менга бироз кутишни, улғайишни ва тажриба тўплашни айтишди. Қимматбаҳо автомобиль сотиб олишга эса кейинчалик ҳам вақтим етарли бўлади", — деди Кубарси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›