UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  1 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  5 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  19 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди

9-16 апрель кунлари Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида 2007 йилда туғилган болалар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўйинлар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринни олган жамоалар Марғилон шаҳрида ўтказилган финал босқичида майдонга тушдилар.

Ўзаро ўйинлар натижасига кўра 3-ўринлар Марғилон шаҳар 1-БЎСМ ва Фарғона шаҳар “Нефтчи” БЎФМ жамоарига насиб этди. Финал ўйинида Фарғона футбол академияси жамоаси Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоасига қарши майдонга тушиб 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Натижада Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоаси вилоят чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақаларда жами 15 жамоа сафида 380 нафар ёш футболчилар иштирок этдилар.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят Футбол ассоциацияси ҳамда ҳомийлар томонидан тегишлича диплом ва совғалар топширилди. Ўйинлар маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Энди 22-29 апрель кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика