

Мусобақанинг дастлабки ўйини 2003 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган “Қизилқум” БЎФМ ва ФМИ жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйинда “Қизилқум” БЎФМ футболчилари ФМИ жамоаси давозасига жавобсиз 8 та тўп киритиб, 8-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мусобақа регламентига кўра ўйинлар 5 та ёш тоифасига бўлинган ҳолда ташкил этилиб, 2 даврага бўлинган ҳолда июнь ойига қадар давом этади. Мусобақада Навоий вилоятининг барча БЎСМ, ИБЎСМ, ОЗК, БЎФМ ва ФМИ тарбияланувчилари иштирок этадилар. Мусобақани Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари ҳамда селекционерлари кузатиб бориб, иқтидорли футболчилар саралаб олишади.




