Фарғонада “Болалар лигаси” мусобақаси ўтказилди

Narzulla Saydullayev
25 июл 2019, 14:59
22-25 июль кунлари Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида 2006 йилда туғилган ИБЎСМ ва БЎСМ тарбияланувчилари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Ўйинлар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринни олган жамоалар Марғилон шаҳридаги 1-БЎСМ “Меҳнат” стадионида ўтказилган финал босқичида майдонга тушдилар. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра 3-ўринлар Қўқон шаҳар 2-БЎСМ ҳамда Фарғона тумани 2-БЎСМ жамоаларига насиб этди. Финал ўйинида Марғилон шаҳрининг 1-ва 2-БЎСМ жамоалари майдонга тушдилар. Рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган 1-БЎСМ жамоаси ёшлари вилоят чемпионлигини қўлга киритдилар.
Мусобақада 10 та жамоа сафида 200 нафар ёш футболчилар иштирок этди.

Ўйинлар оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет каналларида ёритилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›