"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Металлург" 0:4
01 апр 2020 18:30
Янгиликлар
"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Металлург" 0:4
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Металлург"
"Ўйин" соат 18:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади.
1-савол: 2019 йилги мавсум Суперлигада ким энг кўп ўйинда бош ҳакам бўлган? Жавоб: Шерзод Қосимов (Абдукадиров "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Лукас Радебе қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Жар (Jamshid Jalilov "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 1998 йил Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси бош мураббий ким бўлган? Жавоб: Хавьер Клементе (Хамес "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: Красимир Балаков қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Болгария (Jamshid Jalilov "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Бухоро" – "Металлург" 0:4
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар