Европа лигаси. “Зенит”, “Динамо”, “Лион”, “Лацио”, “Спортинг”, “Атлетико” кейинги босқичда, “Наполи” эса...

23 фев 2018, 01:16
Европа лигасининг 1/16 финал босқичи жавоб учрашувлари ўтказилди.

Киевнинг “Динамо”си ўз уйида “АЕК” қаршилигини енгга олмаган бўлсада (0:0) биринчи учрашувда сафарда голли дуранг (1:1) билан қайтган киевликлар ғалаба қозонмасдан кейинги босқич масаласини ҳал этишди.

Дастлабки учрашувда ўз майдонида “РБ Лейцпиг” клубига сенсацион (1:3) тарзда ютқазиб қўйган “Наполи” Германияда ўтган жавоб баҳсида немисларни икки тўп фарқи билан мағлуб эта олди. Аммо сафарда кўпроқ гол уришнинг уддасидан чиққан “Лейцпиг” мусобақанинг нимчорак финалига йўл оладиган бўлди.

“Лацио”- “Стаяуа” қарама қаршилигида биринчи баҳсда римликлар кичик ҳисобда имкониятни бой берган бўлишсада (0:1), жавоб ўйинида рақиб дарвозасини “ўққа” тутишди -5:1.

Ён қўшниларимиз “Астана” футболчилари “Спортинг” майдонига сафар уюштириб, португалияликлар дарвозасига учта гол уришга эришишди. Аммо икки йўин натижасига кўра (6:4) “Спортинг” мусобақада юришни давом эттирадиган бўлди.

“Атлетико” эса Данияда ўтган биринчи баҳсдаёқ “Копенгаген” (4:1)ни йирик ҳисобда таслим этиб, амалда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб улгурган эди. Жавоб ўйинида ҳам мадридликлар Гамейронинг голи эвазига рақиб устидан камтарона ғалабани нишонлашди.

“Зенит” эса биринч баҳсда “Селтик”ка (0:1) имкониятни бой берган бўлсада, Питерда кечган жавоб баҳсида шотландияликларга ҳеч қандай имконият қолдирмади -3:0.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia