Европа Лигаси ярим финал жавоб ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар маълум

Aziz Tukhtamuradov
3 май 2016, 19:00
Европа Лигаси ярим финалининг ҳал қилувчи ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

"Ливерпуль" – "Вильярреал" ўйинини Виктор Кашшаи бошчилигидаги венгриялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга Дьердь Ринг, Венцел Тот, Петер Береттян, Тамаш Боднар ва Адам Фаркашлар ёрдам берадилар.

"Севилья" – "Шахтёр" ўйини эса голландиялик ҳакамларга ишониб топширилди. Бьорн Кейперсга Сандер ван Рукел, Эрвин Зейнстре, Марио Дикс, Пол ван Букел ва Ричард Лисвелдлар ёрдам берадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›