UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  7 22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  4 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  4 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   4 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  18 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5

Европа лигаси тарихига қисқача назар Янгиликлар

Европа лигаси тарихига қисқача назар

Теглар :  Европа лигаси
Эртага бутун футбол жамоатчилигининг диққат-эътибори Европа лигасининг финал учрашувига қаратилади.


Европа лигаси нуфуз жиҳатдан Европадаги иккинчи тоифадаги мусобақа саналади. Ушбу турнир 1971 йилдан буён ўтказилиб келинади. Авваллари бу мусобақа УЕФА Кубоги номи остида ўтарди. 2009 йилдан бошлаб эса УЕФА Кубоги Европа лигаси деб ўзгартирилган.

Европа лигасида энг кўп ғолиб чиққан жамоа бу Испаниянинг "Севилья" жамоаси ҳисобланади.
Бу жамоа Европа лигаси тарихида 5 бор чемпионликка эришган.


Европа лигасида ғолиб чиққан жамоалар:

"Севилья" (Испания) - 5
"Ливерпуль" (Англия) - 3
"Ювентус" (Италия) - 3
"Интер" (Италия) - 3
"Боруссия М" (Германия) - 2
"Тоттенхэм" (Англия) - 2
"Фейеноорд" (Голландия) - 2
"Гётеборг" (Швеция) - 2
"Реал" (Испания) - 2
"Парма" (Италия) - 2
"Порту" (Португалия) - 2
"Атлетико" (Испания) - 2
"Андерлехт" (Бельгия) - 1
ПСВ (Голландия) - 1
"Айнтрахт" - 1
"Ипсвич Таун" (Англия) - 1
"Байер" (Германия) - 1
"Наполи" (Италия) - 1
"Аякс" (Голландия) - 1
"Бавария" (Германия) - 1
"Шальке" (Германия) - 1
"Галатасарай" (Туркия) - 1
"Валенсия" (Испания) - 1
ЦСКА (Россия) - 1
"Зенит" (Россия) - 1
"Шахтёр" (Украина) - 1
"Челси" (Англия) - 1

Қайси мамлакат жамоалари Европа лигасида ғолиб чиқишган?
Испания - 10
Италия - 9
Англия - 7
Германия - 6
Голландия - 4
Португалия - 2
Швеция - 2
Россия - 2
Бельгия - 1
Украина - 1
Туркия - 1


* Энг қизиғи, Франция жамоалари жами 4 маротаба финалга йўл олишган ва барчасида мағлубиятга учрашган. Европа лигаси Франция жамоалари учун омадсиз турнир саналади.

Европа лигаси финалига йўлланма олган жамоага УЕФА 3 500 000 евро миқдорда мукофот пули беради.
Чемпион жамоага эса 6 500 000 евро мукофот пули берилади.


Европа лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Жузеппе Бергоми. Италиялик футболчи Европа лигасида жами 96 ўйинда майдонга тушган ва бу борада рекордчи ҳисобланади.


Европа лигаси турихидаги эг яхши тўпурар - Хенрик Ларссон. Швециялик ҳужумчи ҳисобида 40 та гол мавжуд.


Эртага Швециянинг Стокгольм шаҳрида Европа лигасининг 46-ғолиби аниқланади.
Бош соврин кимга насиб этади?
"Аякс" ёки МЮ?
Финал превьюси ва ўйин атрофидаги бошқа янгиликлар билан эртага таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика