UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16"Торино" Белоттига 2025 йилга қадар шартнома ва 3,2 млн евролик маош таклиф қилди  0 09:58Бэйлига АПЛ грандлари қизиққанди, аммо...  0 09:36Алиссон: "Ўйлаб ўтирмадим. "Ливерпул"да бахтлиман"  0 09:14Хамес Родригес "Рома" ва яна бир неча клубга таклиф этилди  2 08:51Olamsport: Ўзбекистонда яна қайси йўналишларда медаль учун имкониятлар қолган?, қишлоқдан Токиодаги Олимпиада шоҳсупасигача  0 08:30АПЛда пенальтилар белгилашлар борасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин  8 08:11Слуцкий: "Еврокубоклардаги муваффақиятсиз иштирок - лигамизнинг савиясини кўрсатмоқда"  2 07:50Демиралнинг "Ювентус"дан "Аталанта"га ўтиши тафсилотлари маълум бўлди  0 07:24Тухель Лукакунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  1 07:09Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  0 01:38Назорат ўйинлари. "Атлетико" ва "Милан" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Лондон дербисида дуранг  0 00:59Грилиш эртага "Манчестер Сити" учун тиббий кўрикдан ўтади  3 00:38ЕЧЛ саралаши. "Спартак" дастлабки баҳсда "Бенфика"га мағлуб бўлди  9 00:11"Барселона" ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди  19 23:56Лукаку ва "Челси" шахсий шартнома борасида келишиб олди  10

ЕВРО-2020. Бельгия учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 100%лик натижа билан кейинги босқичга чиқди Янгиликлар

ЕВРО-2020. Бельгия учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 100%лик натижа билан кейинги босқичга чиқди

Финляндия - Бельгия учрашуви якунланди.

Финляндия

Чемпионат Европы. Группа B . 3-тур

22/06/2021, 00:00

2
:
0
Тугади

Бельгия

Лукаш Градецки - 74', Ромелу Лукаку - 81'

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 18545 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
59'  Тим Спарв (Расмус Шуллер)
70'  Йоэль Похьянпало (Йони Кауко)
70'  Йере Уронен (Николай Алхо)
90'  Робин Лод (Маркус Форсс)
90'  Теему Пукки (Фредрик Йенсен)
65'  Ромелу Лукаку
74'  Лукаш Градецки
75'  Леандро Троссард (Тома Менье)
75'  Жереми Доку (Миши Батшуайи)
81'  Ромелу Лукаку
81'  Кевин Де Брюйне
84'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
90'  Кевин Де Брюйне (Ханс Ванакен)

Финляндия – Бельгия 0:2 (0:0, 0:2)

"Газпром Арена"

Голлар: 0:1 – 74, автогол Градецки, 0:2 – 81 Лукаку.

Финляндия – Градецки, Тойвио, О`Шонесси, Уронен (Алхо, 70), Араюури, Луд (Форсс, 90), Спарв (Шюллер, 59), Камара, Райтала, Похьянпало (Кауко, 70), Пукки (Йенсен, 90).

Бельгия – Куртуа, Вермален, Боята, Денайер, де Брюйне (Ванакен, 90), Азар, Витцель, Троссард (Менье, 75), Шадли, Доку (Батшуайи, 76), Лукаку (Бентеке, 84).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Кутилмаганда майдонда ярим ялонғоч қиз пайдо бўлди. Қўриқчилар уни олиб чиқиб кетишмоқда.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ўзгариш: Лукаку ўрнига Бентеке майдонга тушди.

81. ГОООЛ! Лукаку жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўгирилиб, дарвозанинг пастки ўнг бурчагини нишонга олди.

74. ГОООЛ! ВЕРМАЛЕН! Бурчакдан узатилган тўпни Томас Вермален боши билан дарвозага йўллади, тўп устун ва тўсин кесишган жойга тегди ва Градецкининг қўлига тегиб, дарвозадан жой олди. АВТОГОЛ десак тўғрироқ бўлади.

72. Финлар ҳимояда ишончли ўйнаб, дуранг орқали кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишмоқчи.

65. ГОООЛ! Ниҳоят Бельгия ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи Ромелу Лукаку. Финляндия футболчиси ҳужумга ўтаётиб тўпни олдириб қўйди, Троссар эса тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва тўпни КДБга узатди, Кевин эса марказда тўп сўраётган Лукакуга пас берди ва Ромелу бирга-бир вазиятда хато қилмади. ВАР вазиятни текшириб чиқмоқда. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ! ОФСАЙД!

63. Чилонзорда чироқ ўчиши туфайли бироз тўхталиш юзага келди ва ушбу тўхталиш учун уларга "РАҲМАТ" айтамиз. Биз кузатаётган баҳсда ҳисоб ҳалигача очилгани йўқ ва Градецки яна бир бор жамоасини голдан қутқариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. Азар рақиб майдонида йиқилди ва энди ВАР ушбу вазиятни кўриб чиқса керак. Йўқ, ҳакамлар вазиятни кўриб чиқишмади.

42. ДОКУУУУ... Жеремининг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини Финляндия посбони Градецки қайтаришга муваффақ бўлди.

37. Де Брюйненинг ажойиб узатмасидан сўнг Лукаку дарвозага боши билан зарба берди, бироқ посбон тўп йўлида турганди ва уни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

36. Азарнинг рақиб жарима майдончаси олдида ўйлаб қўйган режаси амалга ошмади.

33. Зарбааа... Троссар чап оёқда жарима майдончаси ичига кирмай Финляндия дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо натижа салбий.

31. Витсель Лукаку узатган тўпга ақлли зарба беришга уринган эди, аммо тўп умуман бошқа йўналишда учиб кетди.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича натижа: 41%-59%

22. Де Брюйнеее... Кевин тўпни қабул қилиб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва пастлатиб узатма амалга оширди, бироқ финлар тўп манзилигача етиб боришига имкон беришмади.

16. ЗАРБААА! Лукакунинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Шу билан бирга қанот ҳаками байроғини кўтариб, Ромелу офсайдда қолиб кетганини маълум қилди.

14. Финляндия кутилганидек ҳимоядан ҳаракат қиляпти, аммо бутунлай ётиб олгани йўқ ва имкон бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда. 

4. Айни дамда ушбу жамоалар ўрин олган гуруҳда вазият шундай: 1. Бельгия - 6, 2.Россия - 3, 3.Финляндия - 3, 4.Дания - 0.

1. Учрашув бошланди.

Финляндия - Бельгия

Финляндия - Градецки, Тоивио, Араюури, О’Шонесси, Райтала, Камара, Спарв, Лод, Уронен, Пукки, Похьянпало.

Бельгия - Куртуа, Альдервейрлд, Бойата, Вермален, Менье, Тилеманс, Витцел, Феррейра-Карраско, Азар, Де Брюйне, Лукаку.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 июн 04:57:54
Хакимов Хаётжон
.Бельгия узини иктидорли легионерлари билан 100%ли натижага эришди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика