UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  4 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  4 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3 Янгиликлар

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3

ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Венгрия - Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Нани тўпни қайтарди, жарима майдони яқинида турган Золтан Гера тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0.

Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда Кирай қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Джуджак белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли девордаги Андре Гомешга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Ўнг қанотдан Жоау Мариу томонидан узатилган тўпни Роналду товони билан дарвозага йўллади - 2:2. Шедевр!

55-дақиқада Джуджак жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна Джуджак тўпни эгаллаб чап оёғи билан кучли зарба йўллаб дублга эришди - 3:2.

Учрашувнинг 62-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Роналду боши билан Кирай дарвозасига йўллади - 3:3.


Евро-2016. "F" гуруҳи, 3-тур.
ВЕНГРИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 3:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
22 июнь. Лион. "Стад-де-Лион" стадиони.
Ҳакам - Мартин Аткинсон (Англия).

Голлар: Гера 18, - 1:0. Нани 41, - 1:1. Джуджак 47, - 2:1. Роналду 49, - 2:2. Джуджак 55, - 3:2. Роналду 62, - 3:3.

Венгрия - Габор Кирай, Михай Корхут, Роланд Юхас, Ричард Гузмич, Адам Лонг, Адам Пинтер, Золтан Геро, Акош Элек, Герге Ловренчич (Штибер, 81), Балаж Джуджак (с), Адам Салаи (Немет, 70)

Португалия - Руй Патрисиу, Элизеу, Рикарду Карвалью, Пепе, Виейринья, Жоау Мариу, Жоау Моутинью (Ренато Саншеш, 46), Вилльям Карвалью, Андре Гомеш (Куарежма, 61), Нани (Данило, 80), Криштиану Роналду (с)
 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика