

Гап Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Гарет Бэйл ва Туриннинг "Ювентус" жамоаси хавбеки Аарон Рэмзи ҳақида кетмоқда.
"Эвертон" президенти Фарход Мошири италиялик Карло Анчелоттининг жамоани тузишига ишонмоқда ва унга керакли ўйинчиларни харид қилишга тайёр.
Бэйл ва Рэмзи ўз жамоаларида асосий таркиб футболчиси эмаслар, шу сабабдан улар ҳам клубларини ўзгартиришга тайёр.


