Месси терма жамоадаги сўнгги ўйини олдидан: "Кўнглим хотиржам ҳолда кетмоқдаман"

Administrator
6 окт 2026, 21:25
Месси терма жамоадаги сўнгги ўйини олдидан гапирди.

Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув ўйини ҳақида фикр билдирди.

Чоршанбага ўтар кечаси аргентиналиклар Бенин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

"Ўша лаҳза келди. Кўнглим хотиржам кетмоқдаман, боримни бердим. Бу либос менинг орзуим эди. Фахрим эди. Ҳаётим эди.

Мени шунчалик севганингиз учун раҳмат, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Сиз ҳамиша қалбимда қоласиз", – деди Месси.

Аргентина ва Бенин ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 2026 йил 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 04:00 да Буэнос-Айресдаги «Эстадио Мас Монументал» стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: adidasfootball