

Соҳибов Украинанинг "Рух" жамоаси сафига бориб қўшилади. Ушбу клуб айни пайтда Украина премьер-лигасида 4та турдан кейин 1 очко билан 14та клуб орасида 12-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, "Рух" таркибида ҳамюртимиз Максим Шацких ҳам бир муддат ўйнаган. Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 15та ўйинда майдонга тушган.




